Бугун, 17 октябрь куни пойтахтимиз Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлар ва спорт масалалари бўйича вазирларининг 9-йиғилиши бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан мазкур анжуманда иштирок этиш учун бир қатор мамлакатларнинг спорт ва ёшлар соҳаси мутасаддилари юртимизга ташриф буюрди.  

Хусусан, куни кеча Тошкент халқаро аэропортида Қозоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов, Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири ўринбосари Евгений Кочетов, Озарбайжон Республикаси ёшлар ва спорт вазири Фарид Гаипов, Қирғиз Республикаси жисмоний маданият ва спорт агентлиги директори Казибек Молдажиев ҳамда ушбу мамлакат маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазир ўринбосари Марат Тагаев кутиб олинди.  

Кун давомида ўтказиладиган анжуман давомида Туркий давлатларнинг раҳбарлари иштирокида имзоланган ҳамкорлик ҳужжатларидаги вазифалар ижросини таҳлил этиш, муштарак мақсадларни спорт ва ёшлар ҳаракатига интеграциялаш, мазкур йўналишларга оид ўрнатилган келишувларни янги босқичга олиб чиқиш, йирик спорт тадбирлари, шунингдек ёшлар учун тизимли лойиҳалар ташкил этиш, истиқболли режаларни ҳаётга татбиқ этиш каби муҳим масалалар кўриб чиқилиши белгиланган.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатларнинг спорт ва ёшлар масаласидаги интилишларида муштараклик мужассам