Аввал хабар берганимиздек, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт вазирларининг Тошкент учрашуви давом этмоқда. Кеча меҳмонлар иштирокида экспертлар анжумани бўлиб ўтган эди.

Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрат музейида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлар ва спорт йўналишларига масъул вазирларининг IХ йиғилиши давом эттирилди. Учрашувни спорт вазири Адҳам Икромов олиб берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов ўзбек спорти, ютуқлар, келгуси режалар, ҳукумат томонидан яратилаётган шароит ва қулайликлар ҳақида сўзлади.

[gallery-25775]

Шунингдек, ёшлар ва спорт мавзусини кенг қамраб олган давра суҳбатида Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Туркия Ёшлар ва спорт вазири Осман Ашкин Бак, Озарбайжон Республикаси Ёшлар ва спорт вазири Фарид Гаипoв, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Евгений Koчетов, Қирғиз Республикаси Жисмоний маданият ва спорт агентлиги директори Kазибек Moлдажиев, Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазир ўринбосари Mарат Taгаев, Венгриянинг Ўзбекистондаги консули A. Сабo, Ёшлар ишлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахановалар сўз олди. Маъруза давомида жойларда спорт борасида эришилаётган ютуқлар, режалар ҳақида фикр юритилди.

Учрашувда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт масъуллари спорт вазири Адҳам Икромов бошчилигида Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда спортчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт масъуллари йиғилишидан фоторепортаж