Дунёда мураккаб геосиёсий ўзгаришлар кечаётган ва хавфсизликка таҳдидлар тобора ортиб бораётган бир шароитда давлатлар ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик, бирдамлик ва ўзаро ишончли шериклик муносабатлари ҳар бир давлатнинг барқарор тараққиёти учун муҳим омилга айланмоқда.

Шу маънода Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) фаолияти нафақат тарихий ва маданий бирликни, балки сиёсий-иқтисодий ҳамжиҳатликни таъминлашда ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Мазкур ташкилот қисқа вақт ичида жадал ривожланаётган нуфузли халқаро тузилмалар қаторига кирди. Туркий мамлакатлар ўртасида юксак даражадаги сиёсий мулоқотлар фаоллашиб, ўзаро ишонч мустаҳкамланмоқда. Шу билан бирга, амалий шериклик лойиҳалари ва гуманитар дастурлар ҳаётга фаол татбиқ этилмоқда.

Ташкилотнинг ривожланиш босқичларини шартли равишда учга бўлиш мумкин.

Биринчиси — Ўзбекистон мустақилликка эришган 1992 йилда Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилган Туркий тилли мамлакатлар саммити билан бошланган. Бу даврда 2009 йилгача саммитлар давлат раҳбарлари даражасида ташкил этилган.

Иккинчи босқич 2009 йил 3 октябрда Нахичеванда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини тузиш ҳақидаги битим имзоланиши билан бошланди. Шу сана ташкилотнинг расмий ташкил топган куни сифатида белгиланди ва ҳар йили байрам сифатида нишонланади.

Учинчи босқич 2021 йил 11–12 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган саммитда бошланди. Унда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Туркий давлатлар ташкилоти деб қайта номланди. Бу ўзгариш ташкилот аъзоларининг жиддий мақсад ва узоқ муддатли режаларини ифода этди.

Саммитда 10 дан ортиқ муҳим ҳужжатлар — якуний декларация, “Туркий дунё нигоҳи – 2040” дастурий ҳужжати ва бошқа қарорлар имзоланди. Бу ташкилотнинг имкониятларини кенгайтирди ва унинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлади.

2021 йилдан бошлаб 12 ноябрь санаси халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва бирдамлик тимсоли сифатида нишонланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон ташкилот фаолиятида фаол иштирок этиб, амалий ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш орқали туркий дунё бирлигини мустаҳкамламоқда.

Туркий дунё бирдамлиги — бу бизнинг умумий келажагимиз, тинчлик ва тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворидир. 2021 йилда қабул қилинган янги Низомга мувофиқ, ташкилот фаолияти сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларни қамраб олишга йўналтирилди.

Ўзбекистоннинг 2019 йилда Туркий давлатлар ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиши туркий дунёда сиёсий мувозанатни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва маданий бирликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташкилот саммитларидаги фаол иштироки, ташаббускорлиги ва бирдамлик сиёсатини илгари суриши туркий давлатлар ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқди.

Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон – янгиланган туркий дунё билан бирга” тамойили сўзда эмас, амалда намоён бўлмоқда. Бугун Ўзбекистон туркий давлатлар билан савдо, саноат, транспорт, таълим ва маданият соҳаларида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйган.

Президент ташаббуслари натижасида ТДТ фаолияти янги мазмун билан бойиди. Жумладан, “Туркий дунё хартияси” қабул қилиниб, давлатлар ўртасидаги сиёсий ва маънавий бирдамликнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди. Шунингдек, Туркий инвестиция фонди ташкил этилди, “Турк-трейд” онлайн платформаси ишлаб чиқилди ва транспорт-логистика соҳасида интеграция дастурлари йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда туркий дунё ёшларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркий дунё креатив ёшлари маркази ташкил этилмоқда. Шунингдек, ёшлар ўртасида билим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик фаол давом этмоқда.

2025 йил 7 октябрь куни Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган ТДТ саммити “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида ўтди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи бутун туркий дунёнинг истиқболдаги йўналишларини белгилаб берди.

Давлат раҳбари ТДТни 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқишни таклиф этди. Шунингдек, “Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш зарурлигини таъкидлади.

2025–2026 йилларда Ўзбекистон Туркий университетлар иттифоқига раислик қилади. Бу доирада мамлакатимизда “Туркий илм-фан ва инновациялар кунлари” ўтказилади.

Жорий йил 15 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Туркий университетлар иттифоқининг VIII Бош Ассамблеяси таълим ва илм-фан соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни бошлашда муҳим қадам бўлди.

Президент Мирзиёев Габала саммитида мамлакатимизда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилаётганини маълум қилди. Университет негизида қўшма илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш таклифи берилди.

Ёшлар орасида ёт ва бузғунчи ғояларнинг тарқалишига қарши кураш мақсадида Туркий давлатлар маконида экстремизм ва радикализмга қарши Ҳаракатлар режасини қабул қилиш таклифи билдирилди.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси илмий-маърифий соҳада етакчи муассаса сифатида туркий давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш, ёшлар онгида умумий қадриятлар ва биродарлик туйғусини мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшмоқда.

23 октябрь куни Академияда “Туркий тилли давлатларнинг фалсафаси, маданияти ва алоқалари: тарих, бугун ва келажак” мавзусида VI халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Унда Туркия, Швеция, Малайзия, Қозоғистон ва Қирғизистондан етакчи олимлар ва талабалар иштирок этди.

Туркий давлатлар ҳамкорлиги — фақат сиёсий ёки иқтисодий иттифоқ эмас, балки маънавият, маърифат ва дўстлик тамойилларига асосланган умуминсоний ҳаракатдир.

Ислом таълимотида илм-фан ва биродарлик ғоялари устувор ўрин тутади. Шу боис туркий дунё бирдамлигининг илмий ва маънавий асоси — билим, маданият ва бағрикенгликдир.

Музаффар Камилов,

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори,

ICESCO ижроий кенгаши аъзоси

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатлар ҳамкорлиги – барқарор тараққиёт ва умумий келажак пойдевори