"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари"

1917 йилда Туркистонда 100 та жадидлар мактаби бўлган ва албатта, улардаги ўқитиш муллалар ва мусулмон руҳонийлари қаршилигига учраб турган. Аввалбошданоқ бу мактаблар Европа мактабларига яқин ва таълимни ривожлантиришга ёрдам беради, деб қаралган, лекин тез орада бундай янги мактаблар омма онгига янгиликлар олиб кираётгани ва ёшларнинг саволлари кўпайиб кетаётгани, жумладан, миллий онг уйғонаётгани фаҳмланган. Ва навбати билан ёпила бошлаган. Бундай мактаблар жуда кўп нарса бераётган эди.

Жадидлар мактабларини Европа мактабларига бевосита ўхшаш бўлган, дейиш қийин, лекин уларда ўша мактабларнинг дастлабки намуналари бор эди. Биринчидан, улар парталар билан жиҳозланган, бу мактаблардаги болалар мусулмон мактабларидаги сингари ерда ўтирмаган ва ўқитувчилар уларнинг боши устида калтак ўйнатиб турмаган. Жадидлар мактабларида китоблар, кейинчалик эса хариталар бўлган.

Бу ўринда дарсликлар нашр қилишда Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқорининг хизматларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Дастлаб дарсликлар бўлмаган. Улар Россиядан олиб келинган ва татар мактабларига мўлжалланган бўлган. Исмоил Гаспринский бу масалада катта ёрдам кўрсатган. Жадидлар сўнгра ўзи дарсликлар чоп қилишга ўтган. Мунавварқори ва Беҳбудий жуда кўп дарсликлар ёзган. Масалан, “Китоби аввал” ёки математика, адабиёт, география бўйича дарсликларни олайлик. Албатта, улар қайсидир даражада Россия дарсликларидан ўзлаштирилган бўлиши мумкин, лекин шунга қарамай, бу жуда катта олға силжиш эди.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими Далер Мирзаев жадид мактаблари, уларнинг фаолияти ва тугатилиш сабаблари ҳақида маълумот беради:

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4o11h5X1XWA" title="Turkistonda jadid maktablari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, 

Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркистонда жадид мактаблари (+видео)