Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ўзининг бетакрор табиати, виқорли тоғлари ва мусаффо ҳавоси билан барчани ўзига мафтун этади. Айниқса, ҳудуддаги тарихий Тахтиқорача довони, ундан пастроққа тушганда жойлашган Қайнар қишлоғи анча йиллардан буён дам олувчиларнинг севимли масканларидан бири саналади.

Ҳудудда туризмни янада ривожлантириш мақсадида туман ҳокими ташаббуси билан кўплаб истиқболли лойиҳалар режалаштирилмоқда.  

Сўнгги йилларда туман ҳудудида сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу эса маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ушбу гўзал масканга бўлган қизиқишини янада оширмоқда.  

Мазкур ишларнинг узвий давоми сифатида Китоб туманининг Қайнар маҳалласи ҳудудида 4 гектар майдонда яна 44 та замонавий дам олиш масканлари  барпо этилади. Шу мақсадда туман раҳбари Рустам Гафуров ушбу лойиҳа доирасида тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Унда режалаштирилаётган лойиҳа ҳақида батафсил маълумотлар берилди.  

Бу янги лойиҳалар туманнинг туризм салоҳиятини ошириш билан бирга, маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва иқтисодий ривожланишга хизмат қилади. Келгусида бунёд этиладиган дам олиш масканлари ушбу ҳудудларнинг жозибасини янада ошириши, замонавий хизмат турларини тақдим этиши кутилмоқда.  

Хусусан, Китоб туманидан ўтувчи “Тахтиқорача” довонида жойлашган собиқ “Мингчинор” умумий овқатланиш маскани негизида янгидан замонавий меҳмонхона, дам олиш ва умумий овқатланиш маскани ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳа доирасида сой бўйида алоҳида меҳмон уйлари – кемпинглар қуриш ҳам кўзда тутилган.  

Шунингдек, мазкур довонда китоблик тадбиркор Бахтиёр Ходжаев раҳбарлик қилаётган “Омад сервис” МЧЖ томонидан ҳам 100 ўринли, 5 қаватдан иборат замонавий меҳмонхона қурилмоқда. Айни вақтда бинода сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Режага кўра, мазкур меҳмонхона Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.  

Бундан ташқари, мазкур лойиҳа доирасида тоғ ёнбағрида 20 дона капсула уйлар ҳам олиб келиш режалаштирилган.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм: Қайнар қишлоғи ва Тахтиқорача довони ҳақида биласизми?