Мулоҳаза

Туризм – мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджини юксалтириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим драйверлардан бири саналади. Жаҳон туризм бозорида тобора ўз ўрнига эга бўлиб бораётган юртимиз ўзининг ноёб сайёҳлик масканлари билан ажралиб туради. Статистик рақамлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқаро миқёсда ўтказилаётган фестиваль ҳамда концертлар бунга ёрқин мисол бўла олади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15 майдаги "2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони айни йўналишдаги ишлар юзасидан муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Жумладан, ҳужжат билан мамлакатимизда туризм соҳасини иқтисодиётнинг муҳим стратегик тармоғи сифатида янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кескин ошириш, янги туризм объектларини ташкил этиш, соҳадаги тадбиркорларни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш масалалари мустаҳкамланди.

Шу ўринда маълумотларга таянадиган бўлсак, ўтган ярим йил ичида мамлакатимизга 5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Бу дегани, ҳар куни минглаб хорижий меҳмонлар шаҳар ва қишлоқларимиз, тарихий обидаларимиз ва табиатимиз қўйнимиздан завқ олмоқда. Бу жараёнда фақатгина меҳмонлар сони эмас, балки туризм йўналишидан кўрилган фойда ҳам ошмоқда. 

Шу ўринда савол туғилиши мумкин: сайёҳлар кўпроқ қайси давлатлардан келмоқда? Кўрсаткичларга эътибор қаратадиган бўлсак, қўшни давлатлар билан бирга, Хитой Франция, АҚШ, Испания, Малайзия, Ҳиндистон ва Туркиядан ташриф буюрадиганлар сони сезиларли ўсди. Будан шундай хулоса қилиш мумкин: Ўзбекистон ҳақиқий глобал туризм харитасида ўз ўрнини топди.

Сўнгги йилларда ички туризмга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Аҳолимизнинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилишга қизиқишлари янада ошди. Махсус дастурлар доирасида ўтган ярим йилда 12 миллиондан зиёд мамлакатимиз фуқаролари ички туризм иштирокчисига айланди, юртимиз бўйлаб саёҳат қилди. Яъни, ҳар тўртинчи ўзбекистонлик йилнинг биринчи ярмида Ватан бўйлаб йўлга чиққан. 

Ички туризм – миллий қадриятларга қайтиш демакдир. Бу борада аҳолининг миллий қадриятларга, тарихий шаҳарлар ва маданий мерос обидаларига қизиқиши ортмоқда. 

Вилоятлардаги янги дам олиш масканлари, рекреацион ҳудудлар ва табиат қўйнидаги туризм лойиҳалари маҳаллий сайёҳлар учун қулай имкониятлар яратмоқда. Бундан ташқари, ички туризм аҳолининг дам олиши ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Айни йўналишда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳам эътибордан четда қолмади, яъни 8 мингдан зиёд имконияти чекланган инсонлар ва кўплаб ёшлар иштирокида бепул ёки имтиёзли саёҳатлар уюштирилди. Энди ҳар ойнинг иккинчи шанба ва якшанба кунлари «Оила ва жамоа билан саёҳат куни» сифатида нишонланиши ҳам одамларни янада руҳлантирмоқда.

Яна бир жиҳат соҳада ўсиш билан бирга, янги иш ўринлари ҳам пайдо бўлди. Жорий йилнинг ўзида 517 та янги жойлаштириш объекти (меҳмонхона, ҳостел, оилавий меҳмон уйлари) фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда мамлакатдаги меҳмонхона ва жойлаштириш воситалари сони 6 448 тага, умумий ўринлар сони эса 170 мингдан ошди.

Маълумки туризм фақат меҳмонхоналар эмас, балки гидлар фаолиятининг сифати билан ҳам ажралиб туриши лозим. Чунки ҳар бир сайёҳнинг эслаб қоладиган нарсаси – уларга йўлбошчи бўлган инсон томонидан маҳорат билан таърифланса, мамлакат ҳақидаги таассуротлар ёрқинлашади. Бу йилнинг олти ойида Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразмда жами 200 дан зиёд янги гид-экскурсоводлар тайёрланди. Демак, ҳар бир сайёҳ энди ўз тилида самимий йўлбошчи топа олади. 

Туризмнинг ривожланиши учун энг муҳим омиллардан бири, бу – инфратузилманинг такомиллашуви. Охирги йилларда мамлакатимизда юзлаб янги меҳмонхоналар, замонавий транспорт тармоқлари ва сервис хизматлари барпо этилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрида қурилган «Silk Road Samarkand» мажмуаси халқаро миқёсда танилди ва йирик анжуманлар ўтказиладиган масканга айланди.

Бухоро ва Хива шаҳар фестиваллари ҳам қадимий анъаналарни тиклаш ва халқаро миқёсда тарғиб этишда катта ҳисса қўшмоқда. Тошкент халқаро кинофестивали эса санъат ихлосмандлари учун янги имкониятлар яратмоқда. Сўнгги йилларда Қорақалпоғистон ҳам йирик халқаро тадбирлар майдонига айланди. Элликқалъа туманида ўтказилган "Sahro Sadosi III" халқаро ёшлар фестивали бунинг ёрқин мисолидир. Унда тренинглар, семинарлар, рассомлик ва миллий таомлар танловлари, фольклор концертлари ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди. 

Шунингдек, 2024–2025 йилларда ўтказилган халқаро ҳунармандчилик фестиваллари, миллий таомлар ҳафталиклари ва фольклор кечалари Ўзбекистоннинг маданий меросини кенг тарғиб қилди. 

Хулоса қилиб айтганда, бу каби тадбирлар орқали туризм иқтисодий самара берибгина қолмай, балки миллий қадриятларни асраш ва ёш авлодни маънавий тарбиялашга ҳам хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, халқаро алоқалар кенгайиб, мамлакатимизга янги тажрибалар, бошқарув стандартлари ва замонавий технологиялар кириб келмоқда.

Нозима Зуфарова, 
Тошкент Давлат иқтисодиёт университети 
Туризм факультети декани, 

иқтисод фанлари доктори, профессор

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм – мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлиги йўлидаги муҳим драйверлардан бири