
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент – юртимизнинг гўзал ва қадимий шаҳарларидан. Унда тарих ва замонавийлик ўзига хос тарзда уйғунлашган. Кўҳна обидалар, замонавий бинолар, ям-яшил боғлар, фавворалар, сўлим хиёбонлар шаҳарга ўзгача кўркамлик бағишлайди.
Тунги пойтахтнинг жозибаси айниқса, ўзгача.
[gallery-22262]
Ой нури ва порлоқ юлдузлар оғушидаги Тошкент нақадар гўзал. Кўча ва хиёбонлар, дам олиш масканларининг ёрқин чироқларда товланиши кўзни қамаштиради. Бир-бирини такрорламайдиган муҳташам бинолар эса тунда янада салобатли кўриниш касб этади.
Тунги Тошкентда сайр қилиш – унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш ва унутилмас хотираларга эга бўлиш учун ажойиб имкониятдир.
Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА