Тунги рейд: Иссиқхоналардаги тозалаш фильтрлари соз ҳолатда (+видео)
Тошкент вилояти Қибрай туманида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.
Хусусан, туманнинг "Мирзо Улуғбек" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Agro Group 2019” МЧЖ корхонасига қарашли иссиқхона фаолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида иссиқхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан помидор етиштириш фаолияти билан шуғулланиши маълум бўлди.
Шунингдек, корхона иситиш қозонхонасида тозалаш фильтри ўрнатилган бўлиб, у соз ҳолатда экани ва экологик ҳамда техник талабларга риоя этган ҳолда ишлатилаётгани аниқланди.
Мутасаддилар томонидан иссиқхона эгаларига фаолияти давомида экологик талабларга амал қилишлари ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи ташламалар чиқишига йул қуймасликлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Махсус комиссия иштирокидаги экологик рейд тадбирлари давом этмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xWCl5zp-M4U" title="Tungi reyd: Issiqxonalardagi tozalash filtrlari soz holatda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баёнов, ЎзА