Жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳри жаҳон парламентаризми оламидаги энг муҳим воқеа – Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси учун муҳим мулоқот майдонига айланади.

Шу муносабат билан Ўзбекистонга Парламентлараро Иттифоқ раиси Тулия Эксон ташриф буюрди. 

– Нуфузли анжуманга 2 мингга яқин иштирокчи йиғилиши кутилмоқда, –  деди Т.Эксон. – Бизнинг бу ерга ташрифимиз Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурматимизни ва бу ерда олиб борилаётган жараёнларга катта эътибор қаратаётганимизни кўрсатади, албатта. Шу билан бирга, Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоқнинг дипломатия, демократия каби тамойилларини фаол қўллаб-қувватлаётган давлатлардан бири эканига ишонамиз.

Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар юксак эътирофга лойиқ ва мамлакатингиз қандай тараққий этганини кўриб турибмиз. Шу муносабат билан яна бир бор Ўзбекистон Президентини ҳамда Сенат Раисини бу борадаги ҳаракатлари натижаси билан табриклайман. 

Ассамблея давомида биз адолат ва ижтимоий тараққиёт мавзуларини бирлаштириб, уларни қандай уйғун ривожлантириш мумкинлигини муҳокама қиламиз.  Тадбир иштирокчилари камбағалликни қисқартириш ва барқарор ривожланишни таъминлашда парламент аъзоларининг роли, таълим, соғлиқни сақлаш ва экология соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, гендер тенгликни илгари суриш ҳамда аёллар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, демократия ва қонун устуворлигининг замонавий муаммолари каби долзарб масалаларни муҳокама қилади.

Ассамблея якунида иштирокчи мамлакатларнинг халқаро ҳамкорликнинг асосий масалалари бўйича якдил позициясини акс эттирувчи дастурий ҳужжат – Тошкент декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Норгул Абдураимова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тулия Эксон: Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоқнинг дипломатия, демократия каби тамойилларини қўллаётган давлатлардан