11-13 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” павильонларида икки йирик кўргазма “Транспортва логистика - TransLogistica Uzbekistan 2025” 21-халқаро кўргазмаси ва “Умумий хавфсизлик тизимлари - Securex Uzbekistan 2025” 16-халқаро кўргазмаси иш бошлади.

Тадбир Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group томонидан ташкил этилди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё марказида стратегик жойлашуви туфайли транспорт инфратузилмасининг ривожланиши ташқи савдо алоқаларининг ўсишига ёрдам беради ва мамлакатнинг логистика салоҳиятини мустаҳкамлайди. Транспорт хизматлари ишлаб чиқариш жараёнларинингсамарадорлигини, хомашё ва маҳсулотлар етказиб берилишини таъминлайди, экспортимкониятлари ва инвестицияларни қўллаб-қувватлайди.          

Бу йил кўргазма анъанавий равишда автомобиль, денгиз, темир йўл, мультимодал, ҳаво транспорти, логистика хизматлари ва таъминот занжири каби транспорт секторининг турли соҳаларида технологиялар, маҳсулотлар ва ечимларнинг кенг доирасини намойиш этди. Фаол савдо ривожланиши, жумладан, электрон тижоратнинг тез ўсиши фонида тобора долзарб бўлиб бораётган "Омборлар ва омбор технологиялари" бўлимига алоҳида эътибор қаратилди.  

Кўргазмада АҚШ, БАА, Беларусь, Германия, Корея Республикаси, Латвия, Покистон, Россия, Туркия, Хитой, Швейцария, Қозоғистон, Ҳиндистон каби 14 мамлакатдан 75 та компания иштирок этди.          

Улар қаторига барча транспорт турлари орқали юк ва йўловчи ташишни таъминловчи транспорт компаниялари, логистика марказлари, порт мажмуалари, терминаллар ва омборлар, темир йўл марказлари ва юк ташиш компаниялари ҳам қўшилди. Кўргазма ташриф буюрувчиларга юк ташиш компаниялари ва ўзларининг юк машиналари, контейнерлар, темир йўл вагонлари, денгиз ва ҳаво кемалари, терминаллар, омборлар ва порт инфратузилмаси эгалари билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконини беради. Бу уларга транспорт ва логистика занжирини қуриш учун ишончли ҳамкорларни топиш ва қулай ҳамкорлик шартлари бўйича музокаралар олиб боришга йўл очиб беради.  

“Умумий хавфсизлик тизимлари - Securex Uzbekistan2025” 16-халқаро кўргазмасида замонавий хавфсизлик тизимлари намойиш этилди. Унда Австрия, Беларусь, Германия, Корея Республикаси, Польша, Россия, Туркия, Хитой, Қозоғистон каби 10 тамамлакатдан 139 та компания иштирок этди.  

Бу йил “Securex Uzbekistan” анъанавий равишда хавфсизлик, кириш-чиқишни назорат қилиш, электрон хавфсизлик тизимлари, ёнғинга қарши ускуналар, шахсий ҳимоя воситалари, юқори аниқликдаги мониторинг ва видеокузатув тизимлари, тармоқ ечимлари ва интеграциялашган қўриқлаш платформалари каби соҳаларда янги маҳсулотларни намойиш этди. Учувчисиз учиш аппаратлари қўлланилишининг жадал ривожланиши ҳисобга олинса, дронларга қарши мудофаа тизимлари алоҳида эътиборни тортди.  

Хуллас мазкур кўргазмалар доирасида форумлар, амалий учрашувлар, шартномалар имзолаш маросимлари кўзда тутилган.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NxNnK-aIhtU" title="Transport va logistika, xavfsizlik tizimlari ko‘rgazmasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт ва логистика, хавфсизлик тизимлари кўргазмаси (+видео)