Тошкент давлат транспорт университетида “Транспорт-логистика тизими ва халқаро транспорт йўлакларини рақамлаштириш бўйича замонавий ёндашувлар ва амалиётлар“ мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ҳамда “Crowe” ва “TBA GlobalExperts” консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир Ўзбекистон иштирокидаги халқаро ташувларни рақамлаштириш бўйича устувор йўналишларни мувофиқлаштириш, тажриба алмашиш ва касбий мулоқот учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилди.

Семинарда транспорт ва логистика соҳасини рақамлаштириш бўйича халқаро мутахассислар, шунингдек, давлат идоралари вакиллари ва миллий транспорт компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда транспорт соҳасини рақамлаштиришнинг стратегик вазифалари, мультимодаль юк ташиш тизимига инновацион ечимларни жорий қилишдаги тажрибалар, шунингдек, чегаралараро логистикада тўлиқ электрон ҳужжат айланмасини шакллантириш йўллари муҳокама қилинди.

Тадбирда Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган транспорт-логистика тизимини ривожлантириш концепциясига алоҳида тўхталиб ўтди. 

Концепцияда транспорт-логистика тизимини рақамлаштириш ва чегаралараро электрон ҳужжат алмашинувини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган.

Шунингдек, халқаро транспорт йўлакларининг миллий қисмларига оид рақамли паспортлар тақдимоти иштирокчилар орасида алоҳида қизиқиш уйғотди. Бу паспортлар мамлакатнинг рақамли маълумот алмашинувига тайёрлик даражасини холисона баҳолаш имконини беради.

Бундан ташқари, электрон логистика концепцияси тақдим этилиб, уни мавжуд инфратузилмага жорий этиш воситалари таклиф қилинди. Йиғилишнинг алоҳида қисми рақамли логистика технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш масалаларига бағишланди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт-логистика тизими рақамлаштирилади