Бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида "Транспорт ва логистика - TransLogistica Uzbekistan 2025" 21-халқаро кўргазмаси  ҳамда "Умумий хавфсизлик тизимлари - Securex Uzbekistan 2025" 16-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.

“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group” томонидан ташкил этилаётган ушбу анъанавий тадбирда Ўзбекистон, АҚШ, БАА, Беларусь, Германия, Корея, Латвия, Швейцария,  Ҳиндистон каби 14 мамлакатдан 75 та компания ўз имкониятларини намойиш этмоқда.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз иқтисодиёти равнақида транспорт соҳаси муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, кейинги пайтда ушбу йўналиш ривожи йўлида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бугун ўз ишини бошлаган мазкур тадбир ҳам бу ишлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

Кўргазмада мамлакатимиздаги “MyFreighter” холдинг компанияси  иштирок этмоқда. Бу ҳақда компания вакили Виталий Андреев қуйидагиларни гапириб берди.

[gallery-26178]

–“MyFreighter” холдинг компанияси асосан юк ва йўловчи авиация ташувлари билан шуғулланади. У ўзининг  20 га яқин ҳаво кемасига эга. 9 таси  юк ташиш самолёти, қолган қисми эса йўловчи самолётларидир. Бу авиация бизнесининг асосий йўналиши ҳисобланади. Шу билан бирга, холдинг таркибида ер усти логистикаси ва автомобиль саноати учун пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам мавжуд. Қисқаси, холдинг йирик гуруҳ сифатида турли йўналишларда фаолият юритади. Бу соҳавий кўргазмада иштирок этиш катта имкониятлар яратади. Бозор тузилмасини чуқур ўрганиш  бевосита мулоқот орқали амалга ошади. Натижалар компаниянинг ички саъй-ҳаракати ва бозор имкониятларига боғлиқ. Марказий Осиё ва Ўзбекистон бу жиҳатдан қулай мавқега эга. Биз Шарқ ва Ғарб ўртасида, яъни Хитой, Европа ва Яқин Шарқни боғлаб турувчи нуқтадамиз. Шу сабабли, авиация бизнесида ўтган йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичлари яққол сезилмоқда, – деди В.Андреев.

Таъкидлаш керакки, 2004 йилдан буён анъанавий ўтказилаётган “TransLogistica Uzbekistan” халқаро кўргазмаси мамлакатимиздаги ушбу соҳанинг етакчи кўргазмасига айланиб улгурган. Бу галги тақдимотда  автомобиль, денгиз, темир йўл, мультимодал ва ҳаво транспорти, логистика хизматлари ва таъминот занжири каби транспорт секторларидаги янгиликлар билан танишиш имконияти яратилган. 

Шунингдек, "Умумий хавфсизлик тизимлари - Securex Uzbekistan 2025" 16-халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Австрия, Беларусь Республикаси, Германия, Корея Республикаси, Польша каби 10 та мамлакатдан 28 та компания маҳсулотларини тақдим қилмоқда. 

Россиядаги “Energocontract” компанияси кўргазманинг доимий иштирокчиларидан бири. Хорижий савдолар бўлими бошлиғи Павел Кнутовнинг таъкидлашича, корхона бугунги кунда Россияда айланма маблағ ҳажми бўйича махсус кийим ишлаб чиқарувчилар ичида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

–Бизнинг компания 30 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида ишлаб чиқаришдаги энг хавфли омиллардан, жумладан, электр энергияси билан юзага келадиган термик хавфлардан ҳимоя қилувчи махсус кийимларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш билан шуғулланиб келади.  Ўзбекистон билан эса 2018 йилдан  бошлаб ҳамкорлик қиламиз. Юртингизда ваколатхона ва филиалимиз очилган. Бу ерда ташкил этиладиган кўргазмаларда мунтазам қатнашамиз. Компаниямиз фақат маҳаллий эмас, балки халқаро бозорда ҳам фаол иш олиб боради. Маҳсулотларимиз Россия ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади. Биз энергетика, металлургия, нефть саноати ва ёнғин-қутқарув хизмати соҳалари мутахассисларини тўлиқ ҳимоя кийимлари билан таъминлаймиз. Шу боис, ишимиз натижалари юксак самара бераётганини алоҳида таъкидлаш мумкин, – деди П.Кнутов.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур кўргазмалар транспорт, логистика, ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси ҳамда саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги илғор технологиялар ва инновацион ечимларни намойиш этиш учун самарали платформага айланди. Тадбир доирасида ўтказилган учрашув ва музокаралар маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт, логистика, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги соҳасидаги инновацион ечимлар билан танишув