АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия – Украина можаросини шу йил баҳоргача ҳал қилиш ниятида, деб ёзди Британиянинг “Independent” газетаси.
Хабарда айтилишча, Оқ уй раҳбари режасини амалга ошириш учун Киев ва Москва билан алоҳида-алоҳида иш олиб бораётган бўлиши мумкин.
Аввалроқ “The Wall Street Journal” Трамп ўзининг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлогга Москва ва Киев можаросини 100 кун ичида ҳал қилиш бўйича кўрсатма бергани, аммо бу борада муваффақиятга эришилишига, деярли, ҳеч ким ишонмаётгани ҳақида ёзган эди.
– Россия Украина билан можаро масаласида Американинг янги маъмурияти билан мулоқот учун очиқ, – деган Президент Владимир Путин Оқ уй бу йўлда бошлаган саъй-ҳаракатга муносабат билдираркан. – Келишувдан мақсад қисқа муддатли сулҳ эмас, балки узоқ муддатли тинчлик бўлиши керак.