Дональд Трамп 75 давлат учун юқори миқдорда белгиланган божни 90 кунга тўхтатиб туришга қарор қилди. Бинобарин, бу чора Хитойга тегишли эмас.

“Кazinform” ёзишича, ҳозирча АҚШга қарши ҳеч қандай жавоб чорасини кўрмаган ушбу мамлакатлар савдо тўсиқлари ва тарифлар билан боғлиқ масалани муҳокама қилиш учун Қўшма Штатлар вакиллари, жумладан Савдо вазирлигига мурожаат қилган.

– 90 кун тиниш олиш, яъни сезиларли даражада пасайтирилган 10 фоизлик ўзаро тарифни сақлашга рухсат бердик, – деб ёзган Америка етакчиси ижтимоий тармоқ орқали. – Бу қарор дарҳол кучга киради. Хитойнинг жаҳон бозорига ҳурматсизлигидан келиб чиқиб, бу мамлакатга нисбатан белгиланадиган тарифни дарҳол кучга кирадиган тарзда 125 фоизга оширяпмиз. Умид қиламанки, тез орада Хитой АҚШ ва бошқа давлатлар билан савдо муносабати олиб боришнинг бундай йўли барқарор ва мақбул эмаслигини тушунади.

Аввалроқ Хитой АҚШ маҳсулотларига божни 84 фоизгача ошираётгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари Хитой АҚШнинг бож сиёсати бўйича ЖСТ билан музокара жараёнини ҳам бошлади.

Г.Саттторова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Хитой маҳсулотларига 125 фоиз бож жорий қилди