Трамп баёнотидан кейин биткоин нархи 80 000 доллардан ошди
АҚШ Президенти Дональд Трамп 75 мамлакатдан импорт қилинадиган товарларга алоҳида тариф жорий этиш маълум муддатга тўхтатилишини эълон қилгач, чоршанба куни биткоин қиймати 5,5 фоиз кўтарилиб, 80 минг доллардан ошиб кетган.
Савдо ҳажми бўйича энг йирик крипто валюта биржаси “Binance” савдосида биткоин нархи бир кунда 81 313 долларга чиқди. Трамп баёнотидан олдин бу рақам 77 000 эди.
20 дан ортиқ биржа фаолияти асосида ўртача нархни ҳисоблаб борадиган “CoinMarketCap” портали маълумотига кўра, биткоиннинг якуний нархи 5,47 фоиз кўтарилиб, ўртача 81 317,7 долларни ташкил қилган.