Трамп Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари билан учрашади
АҚШ етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари, жума куни Вашингтонга етиб келадиган Президент Илҳом Алиев ва Бош вазир Никол Пашинян билан учрашув ўтказади. Мулоқот давомида узоқ кутилган тинчлик битими эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда “Washington Post” хабар берган.
— Президент Дональд Трамп кўп йиллик ўзаро можарони бошидан кечирган икки давлат ўртасида тинчлик келишувига эришмоқчи, — дейилган хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА