Ёзнинг дастлабки кунидан Бешариқ туманидаги “Товул” болалар оромгоҳи иш бошлади. 120 нафар болажонлар меҳрибон тарбиячилар бағрида мириқиб дам оляптилар. Уларга барча шароитлар яратилган.

Шинам, баҳаво ётоқхоналар, лаззатли таом ва турфа хил ширинликлар, мева-ю шарбатлар билан овқатлантирадиган ошхона улар ихтиёрида. Шифокорлар ҳар куни болалар саломатлигини назорат қиладилар. Ҳудуд катта боғ ичида жойлашган. Бўш майдон йўқ. Соя салқин берувчи манзарали ва мевали дарахтлар бисёр.  

– Бу йил 5 та даврий гуруҳда 120 тадан жами 600 та болани қабул қиламиз, – дейди “Товул” болалар оромгоҳи директори Хуршид Исматуллаев.  

Болалар спортининг бешта тури билан тренер – мурабийлар устозлигида шуғулланадилар. Тез-тез футбол, гимнастика мусобақалари ўтказиб турилади. Бассейн борлиги эса дам олиш кунларини янада сермазмун қилади.  

– Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти тасарруфига ўтганимиздан кейин катта ўзгаришлар рўй берди. Аввало 400 миллион сўмлик мебель ва бошқа зарур жиҳозлар келтирилди, – дейди қувончини яшира олмай муассаса раҳбари.  

Кундузи болалар миллий ҳамда хорижий қўшиқларни ўрганадилар. Кечки пайт гулхан атрофида ёдда қоладиган давра ташкил этилади.  

– Мен бунақа оромгоҳда биринчи бор дам оляпман, – дейди 6-синф ўқувчиси Фахриёр Расулжонов. –Менга жуда ёқди. Овқатлари мазали. Тарбиячилар меҳрибон.  

– Мен бу ерда янги дўстлар ортирдим, – дейди 3-синф ўқувчиси Муҳаммадзиё Расулжонов. – Айниқса кутубхонаси бой экан. Эртак китоблар олиб ўқияпман.  

Оромгоҳга болаларни юборишда ота-оналар учун имтиёзлар берилган. Аввало барча ҳаражатларнинг 50 фоизи давлат ҳисобидан қопланади. Қолганининг бир қисмини ота-она иш жойи орқали касаба уюшмалари тўлайди.  

– Бундан ташқари кам таъминланган, турли дафтарларда рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандларига жуда катта имтиёзлар берилган бўлиб, уларни оромгоҳга жалб этганмиз.  

Ўтган йили бу ерда 50 нафар қўшни тожикистонлик болалар дам олдирилган эди. Бу анъана бу йил ҳам давом эттирилади.  

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/2p4uHIYub9A" title="“Tovul” bolalar oromgohi eshiklarini ochdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

– Туманимиз ҳокими ва касаба уюшмаларининг ташаббуси билан бу йил 100 нафар тожикистонлик болаларни бизнинг оромгоҳда дам олишини ташкил этамиз.  

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Товул” болалар оромгоҳи эшикларини очди (+видео)