"Tour of Antalya" турнири велоспортчиларимиз учун муваффақиятли ўтди
Туркия мезбонлигида ўтказилган “Tour of Antalya” халқаро кўпкунлик мусобақасининг якуний босқичи ортда қолди. Қувонарлиси, ушбу босқичда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
142,5 километр масофада ўтган гуруҳ пойгасида ҳамюртимиз Сергей Ростовцев барча рақибларини ортда қолдириб, марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, яна бир велоспортчимиз Никита Светков мусобақани бронза медали билан якунлади.

Эслатиб ўтамиз, “Tour of Antalya” турнирининг биринчи кун дастури доирасида ўтган 145 км. масофадаги пойгада Сергей Ростовцев кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА