Пойтахтимизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга бағишлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари иштирокида тренинг ўтказилди.

Тадбир БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ташаббуси ва Global Disability Fund (БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик дастури) томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистонда ижтимоий хизмат кўрсатишни ислоҳ қилиш: ногиронлиги бўлган болалар, ёшлар, аёллар ва эркаклар учун инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашувни амалга ошириш” қўшма дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ўзбекистон  Ногиронлар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

[gallery-25194]

Тренинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий хизматлардан самарали фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун ННТлар салоҳиятини ошириш мақсадига қаратилди. Иштирокчилар уч кун давомида гендер ва оилавий зўравонлик ҳақида билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш, ногиронлик ва гендер зўравонлик ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш, ногирон ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга  ижтимоий хизматлар кўрсатиш, халқаро ва миллий ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ҳамда мамлакатимиздаги хизмат кўрсатиш тизимларини ўрганиш, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқиш, ННТларнинг зўравонлик ҳолатларини олдини олиш ва жабрланувчиларни қўллаб-қувватлашдаги ролини муҳокама қилиш, ҳамкорлик тармоқлари ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконига эга бўлди. Шунингдек, ННТ вакиллари зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, жабрланувчиларни хизматларга йўналтириш, индивидуал реабилитация режаларини ишлаб чиқишга оид амалий кўникмани ўзлаштирди.

– Биз учун муҳим вазифа ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун барча тўсиқларни йўқотиш, - дейди UNFPAнинг мамлакатимиздаги доимий вакили доктор Нигина Абасзаде.  – Зўравонликка қарши курашда ННТлар билан биргаликда кутилган натижага эришишга ишонамиз.

Тренинг якунида давлат муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ижтимоий шерикликни кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Иштирокчиларга сертификатлар топширилди. 

Ташаббус ногиронлиги бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш билан бирга, уларнинг жамиятдаги тўлиқ иштирокини таъминлашга қаратилган ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкам пойдевори сифатида муҳим аҳамият касб этди. 

Камола Юсупова,

Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўсиқсиз муҳит: ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун кенг имкониятлар