Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчаси 100 гектардан зиёд майдонда қад ростлади. Қарийб 290 миллион долларлик ушбу лойиҳа “CAMC Engineering” компанияси томонидан халқаро талабларга мувофиқ амалга оширилди.

Шаҳарчада 5 та асосий спорт мажмуаси жойлашган. Марказда 12 минг ўринли стадион ҳам бор. Халқаро турнирлар пайтида бу ерда тантанали маросимлар ташкил этилади. Яшил майдон ва 9 қаторли югуриш йўлагида енгил атлетиканинг 48 та йўналиши бўйича мусобақалар ўтказилади. 

Стадиондаги тўрт қаватли бинода терма жамоалар мутахассислари ва спорт федерациялари фаолият юритади.

[gallery-24829]

Улкан сув спорти саройи ҳам замонавий ва қулай. Унда 25х50 метрли сузиш ва 25х20 метрли сувга сакраш ҳавзалари, машғулотлар учун бассейн ва тренажёр заллари бор. Барча шароитлар ва ўлчамлар халқаро олимпия стандарти талабларига жавоб беради.

Отабек МИРСОАТОВ(сурат),ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасидан фоторепортаж