Тошкентдаги “Пахаткор” қиличбозлик залида U20 ёш тоифасида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси кубоги бўлиб ўтди. Мусобақанинг сўнгги кунида иштирокчилар рапира қуролида ўзаро беллешди.

Мазкур йўналишдаги қизлар баҳсида пойтахтлик қиличбозларга тенг келадигани топилмади. Жумладан, мусобақа финалида Сабина Адашалиева (Тошкент) ҳамда Анелия Кильдеева (Тошкент) ўзаро тўқнаш келди. Кескин ва муросасиз ўтган бу беллашувда Сабина ғолиб чиқди. Шунингдек, Асал Каримова (Тошкент) ва Малик Тошпўлатова (Тошкент) бронза медали билан тақидрланди.  

Ўғил болалар орасидаги баҳсларда Улуғбек Усмонов (Тошкент), Акмал Иброҳимов (Тошкент) ва Амирбек Отабеков (Тошкент) ҳамда  Жамолиддин Марипжонов (Фарғона) каби рапирачилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, кубок баҳсларида энг яхши натижалар қайд этган қиличбозлар U20 ёш тоифасидаги терма жамоамиз сафидан жой олиб, олдинда турган халқаро турнирларга тайёргарлик кўрадилар.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ёш қиличбозлар сараланди