Айни пайт пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Декларациялар мулоқоти” II халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан Америка Қўшма Штатларининг “Love Your Neighbor Community” – LYNC нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда, Дин ишлари бўйича қўмита, Ислом цивилизацияси маркази ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил этилди.

Тадбирда СМТИ директори Элдор Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетов, ИҲТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Юсуф Алдобей, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, LYNC вакили Крис Сайпл, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник нутқ сўзлади.

Улар ўз чиқишида мазкур тадбир жаҳон ҳамжамиятидаги турли миллат ва дин вакиллари ўртасида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

[gallery-25237]

Анжуманда дунёнинг турли минтақаларидан келган етакчи диншунос, илоҳиётчи олимлар, экспертлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашмоқда. Форум доирасида турли мавзуларда сессиялар, давра суҳбатлари ҳам режалаштирилган.

2016 йилдан буён Марокаш, Макка, Жакарта, Потомак, Пунто-дел-Эсте, Бухоро каби шаҳарлар мезбонлик қилган айни йўналишдаги тадбирлар маърифат, диний эркинлик ва бағрикенглик маданияти ғоялари илгари сурилган нуфузли халқаро майдон сифатида намоён бўлди, дейиш мумкин.

Форум якунида жаҳон ҳамжамиятига қарата якуний Мурожаатнома қабул қилинади. Мазкур муҳим ҳужжатда диний озчилик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, диний эътиқод асосида камситишга йўл қўймаслик, диний маърифатни зўравон экстремизмга қарши курашиш воситаси сифатида ривожлантириш, эътиқод эркинлигини инсоннинг умумбашарий ҳуқуқи сифатида тасдиқлаш ҳамда диний ёки маданий қарашидан қатъи назар, барча инсонлар тенг ҳуқуққа эгалигини рағбатлантиришга чақирилади.

Тадбир тафсилотларини ЎзАда кузатиб боринг.

Ўткир Алимов,

Рустам Назарматов (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда яна бир нуфузли форум бошланди