Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, 2025 йил сентябрь-октябрь ойлари ҳолатига кўра (3-6 сотих оралиғидаги объектлар асосида) пойтахтдаги якка тартибдаги турар жой ва ер участкалари нархларида пасайиш кузатилди.
Жорий йилнинг сентябрида якка тартибдаги турар жойнинг 1 сотих учун ўртача нархи 976,3 млн. сўмни, ер участкалари: 546,8 млн. сўмни ташкил этади. Энг қиммат турар жой: 33,6 млрд. сўмни, энг арзон турар жой: 498 млн. сўмни ташкил этади.
Жорий йилнинг октябрида якка тартибдаги турар жойнинг 1 сотих учун ўртача нархи 937,7 млн. сўмни, ер участкалари 536,7 млн. сўмни, энг қиммат турар жой 27,6 млрд сўмни, энг арзон турар жой 503 млн. сўмни ташкил этган.
Ер участкаларида энг қиммат 1 сотих: 2,8 млрд сўмни, ер участкаларида энг арзон 1 сотих: 82 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Савдо платформаларидаги эълонлар таҳлилига кўра, октябрь ойида якка тартибдаги хонадонлар ва ер участкалари нархлари сентябрь ойига нисбатан пасайган.
Жумладан, якка тартибдаги турар жойлар 1 сотих учун ўртача 5 фоизга арзонлашгани қайд этилди.
Ш.Маматуропова, ЎзА