Тошкент шаҳридаги “Марказий боғ”да мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар иштирокида “XXI Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали” ташкил қилинди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур анжуман юртимиз маданий ҳаётини яна бир ўзига хос мазмун билан бойитиш баробарида пойтахт аҳолиси ва хорижлик меҳмонларга турли мамлакатлар маданиятини кенг таништириш имконини беради.

Маданият ва туризмни ривожлантиришга қаратилган бу галги тадбирда йигирмадан зиёд элчихона, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Жаҳон банки каби йирик тузилмалар вакиллари ўз маҳоратини намойиш этди. Анжуман юртимизнинг турли халқлар урф-одатига хос ва маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга йўналтирилган ўзига хос ёрқин воқеадир.

[gallery-25515]

Қайд этиш жоиз, фестиваль 2000 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси томонидан кенг миқёсда уюштириб келинмоқда. Элчихона ходимлари ошпазлик истеъдодини намойиш этган ҳолда, қатнашчиларга ўз мамлакати таоми, жумладан миллий ошхонасига мансуб ажабтовур лаззат тақдим қилишди.

Бундан ташқари тадбир дунёнинг турли бурчакларидан анъанавий миллий рақслар, мусиқа ва либослар намойиши асносида унутилмас байрамга айланди.

Таомлар харидидан тушган маблағ республикамиздаги меҳрибонлик уйларига хайрия сифатида ўтказилади. Демак, ушбу йиғин нафақат мамлакат маданий ҳаётини акс эттиради, балки болалар ҳаёти янада ёрқинроқ тус олишига ҳам хизмат қилади.

ТИВ бюроси хабар беришича, “Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали” дунёнинг турли халқлари маданияти, урф-одати билан танишиш учун ноёб имкониятдир. Анжуман йилдан йилга оммалашиб боряпти. Бу ҳолат тадбирнинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналар орасидаги муваффақияти ва аҳамиятини тасдиқлайди.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда XXI Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали ўтказилди