Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусида "Uzbek Import Fair 2025" биринчи халқаро кўргазма ўз ишини бошлади.

Божхона қўмитаси томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор ўтказилаётган ушбу кўргазма очилишида турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқаро брендлар, дистрибьюторлар, инвесторлар ва республикамизнинг барча ҳудудларидан таклиф этилган тадбиркорлар ҳамда тижорат банкларининг масъуллари қатнашди.

Шунингдек, кўргазмада нафақат қўшни давлатлар, балки АҚШ, Венгрия, Корея, Миср, Озарбайжон, Покистон, Словакия, Кувайт, Япония каби давлатлардан 30 га яқин хорижий компаниялар вакиллари иштирок этмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда товарлар импорти йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда 19 фоизга, 2023 йилда 31 фоизга, 2025 йилнинг 8 ойида 10 фоизга ошган. Импорт таркибида асосан технологик асбоб-ускуналар, металл ва металл буюмлари, транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, электротехника, ёқилғи-энергетика ҳамда нефть маҳсулотлари устунлик қилмоқда.

Масалан, литий-ион аккумуляторлар импорти 2024 йилда 19 баробарга ошиб, 160,5 млн. долларни ташкил этди. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 2021 йилда 3,9 млн. долларни, 2022 йилда эса 3,8 млн. долларни ҳамда 2023 йилда 8,3 млн. долларни ташкил қилган.

Таҳлилларга кўра, мазкур товарнинг маҳаллий ишлаб чиқариш харажатлари импорт нархидан бир неча баравар арзон эканлиги маълум бўлди. Мамлакатимизда “Нурликон” конида литий захиралари аниқлангани эътиборга олинса, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиб, аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболли эканлиги ойдинлашади. 

Шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотни хорижий бозорларга экспорт қилиш имкониятлари ҳам юзага келади. 

2024 йилда автомобиль мотор мойлари импорти 53 минг тоннани ёки 94 млн. долларни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 7 фоизга, 2021 йилга нисбатан эса 70 фоизга ошган.

Шу боис, хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда базавий мой ишлаб чиқариш заводи қуриш, қўшимчалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва “Dexos” стандартига эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини яратиш орқали ички бозорда импортни қисқартириш мумкин.

[gallery-25634]

Импорт товарлар рўйхатида қурилиш ойналари ҳам етакчи. Масалан, 2024 йилда қурилиш ойналари импорти 8,4 млн. кв. метрни (30 млн. долларни) ташкил этган. Бунда импортнинг асосий қисми оддий турдаги ранг берилган ойна маҳсулотларига тўғри келмоқда. 

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, айрим товарлар бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки мавжуд қувватларни кенгайтириш имкониятлари мавжуд. Бу эса импорт ҳажмини камайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шу мақсадда кўргазмада Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш имконияти юқори бўлган, аммо энг кўп импорт қилинаётган 3 минг турдаги товарлар намойишга қўйилди. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун катта имконият яратади.

Чунки, ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувларда улар кўпинча қайси товарларга талаб юқори эканлиги, қайси маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқлиги ҳақида етарли маълумотга эга эмасликларини билдириб келмоқда.

Кўргазманинг асосий вазифаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни импорти юқори бўлган товарлар ҳақида аниқ маълумот билан таъминлаш, уларни ўз кўзи билан кўриш ва қўли билан ушлаб кўриш имкониятини беришдир. Бу, ўз навбатида, тадбиркорларга янги ишлаб чиқариш йўналишларини очиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Кўргазмани самарали ва мазмунли ўтказиш мақсадида намойиш этиладиган маҳсулотлар йўналишлари 2 та павильонда 24 та тематик блокларга ажратилди.Улар орасида озиқ-овқат, фармацевтика, транспорт эҳтиёт қисмлари, кимё, мебель, чарм, тўқимачилик саноати ва бошқа йўналишлар мавжуд. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун импорт ҳажми юқори бўлган товарларни ўрганиш, улар билан яқиндан танишиш ва ишлаб чиқариш бўйича амалий хулосалар чиқариш имкониятини яратади.

Кўргазма доирасида импортни оптималлаштириш масаласи бўйича панель сессиялари ҳам бўлиб ўтади.

Якунда саноатнинг 24 та соҳасида импортни оптималлаштириш ҳамда маҳаллий саноатни ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

Кўргазма 9 октябрга қадар давом этади.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда "Uzbek Import Fair 2025" биринчи халқаро кўргазмаси бошланди