Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2009 йил 22 апрелда расман эътироф этилган “Халқаро ер куни” бутун инсониятни сайёрамизга нисбатан масъулиятли бўлишга чақирадиган муҳим санадир.

Бу кун табиат ва инсон ўртасидаги уйғунликни сақлаш, экологик мувозанатни таъминлаш ҳамда барқарор тараққиётни рағбатлантириш мақсадида нишонланади.

Пойтахтимизда ҳам ушбу муҳим сана муносабати билан “Атроф муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгариши, деградацияга учраган тупроқлар унумдорлигини оширишда инновацион технологиялар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.   

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, шунингдек қатор вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирда глобал миқёсда ҳар йил 7–8 миллион гектар ҳосилдор ерлар деградацияга учраётгани қайд этилди. Ўзбекистонда айрим ҳудудларда гумус миқдори 40–50 фоизгача камайган, бу эса тупроқнинг биологик фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керак, тупроқни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича ишлар қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бевосита боғлиқ. Жумладан, “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармони, “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор, “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатлар конференциянинг сиёсий-ҳуқуқий асосини ташкил этиб, давлат даражасида ер ресурсларини муҳофаза қилиш, ҳисобини юритиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини кўрсатиб берди.

Халқаро анжуманнинг иккинчи ва учинчи кунлари Жиззах ҳамда Тошкент вилоятларида илмий дала тадбирлари, семинарлар ташкил этилди. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида деградацияга учраган ер майдонларида ёнғоқ, писта ва бодом дарахтлари экилди.

Шунингдек, ёш олимлар иштирокидаги “Энг яхши илмий иш” танлови ўтказилди. “Тупроқ унумдорлигини оширишда экологик тоза ва ресурстежамкор технологиялар” мавзусидаги кўргазмалар конференциянинг амалий қисмига айланди.

Тадбир давомида тупроқ деградациясини баҳолаш, мониторинг қилиш ва ер кадастрини рақамлаштириш тизимини кучайтириш, сув тежовчи ва экологик ўғитлаш технологияларини давлат дастурлари орқали жорий этиш, иқлим ўзгаришига мослашган, углерод нейтрал деҳқончилик тизимларини халқаро ҳамкорлик асосида йўлга қўйиш каби долзарб таклифлар илгари сурилди. 

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди