Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида ҳудуд бўйича жами 1 минг 119 та ҳолатда 3 минг 328 гектар ер майдони мақсадсиз фойдаланилаётгани аниқланди.

Бунда энг кўп ҳолат Бўка туманида 885,5 гектар, Пискент туманида 581,7 гектар, Оҳангарон туманида эса 442,1 гектарни ташкил этган. Бошқарма томонидан барча ҳолатда ҳокимликларга тақдимномалар киритилиб, 3 минг 287 гектар ер майдони давлат захирасига қайтарилиши таъминланди. 

*** 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласининг олдини олиш чоралари кўрилди. 

Олинган тезкор маълумотларга асосан, Янгийўл тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилиб, ошхонаси, молхонаси ҳамда уй том қисмида умумий оғирлиги 2 минг 351 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси яшириб келгани аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

*** 

Бўстонлиқ туманида ташкил этилаётган “Yetakchi Camp” ўқув-семинарининг 3-мавсуми бўлиб ўтмоқда. Унда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган энг фаол юз нафар ёшлар етакчиси жалб этилган. 

Ушбу ўқув оромгоҳ ёшлар етакчиларининг касбий ва шахсий ривожини таъминлаш, уларни замонавий бошқарув ёндашувлари, самарали коммуникация, медиа саводхонлик ҳамда инновацион фикрлаш кўникмалари билан мустаҳкамлашга йўналтирилган. 

Беш кунлик интенсив дастур доирасида иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда HR менежмент, “soft skills” ва лидерлик, лойиҳа бошқаруви, нутқ ва таъсирчан мулоқот, стартаплар ҳамда сунъий интеллект йўналишларида амалий тренинг ва машғулотларда фаол қатнашмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда