Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг Тошкент вилоят, туман ва шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, жамият фаоллари ҳамда кўзи ожиз фуқаролар, шунингдек, тегишли ташкилот ва идоралар, бошқармалар раҳбарлари иштирок этди. 

Тадбир аввалида жамият томонидан шу кунга қадар амалга оширилган ишлар, келгусидаги устувор вазифалар, янги режалар ва мақсадлар хусусида маълумот берилди. Асосий эътибор кўзи ожиз фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, улар учун муносиб меҳнат ва таълим муҳитини яратиш, бандлигини таъминлаш ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шароитларни шакллантириш масалаларига қаратилди. 

Учрашувда иштирокчиларнинг мурожаатлари, ҳаётий муаммолари ва амалий таклифлари тингланди. Айрим масалалар шу жойнинг ўзида мутасадди ташкилотлар иштирокида ечимини топди. Қолган масалалар юзасидан эса тегишли раҳбарларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди. Якунда жамиятнинг фаол вакилларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

*** 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости орқали юртимизга пиёда кириб келган фуқаролар томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди. 

Божхона кўриги давомида фуқаронинг қўл юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ҳамда олиб киришга рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган, қайта сотиш мақсадида олиб кирилаётган 300 дона “Nakom” номли дори воситалари фош этилди. 

Яна бир ҳолатда, шубҳали ҳаракатлари сабабли шахсий кўрикдан ўтказилган фуқаронинг пайпоқлари ичида ва кийимлари чўнтакларида яширилган 277 дона “Godeks” номли дори воситалари борлиги аниқланди. “Body scanner” қурилмаси ёрдамида текширувдан ўтказилган фуқаронинг қорин ва бел қисмига яширилган 235 дона “Nazivin” номли дори воситалари топилди. Ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан  суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

*** 

Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини қўллаб қувватлаш мақсадида “Шукроналик — оиладан бошланади” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Чирчиқ ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мутасадди раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди. 

Мақсад 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари орасида ватанпарварлик туйғусини ошириш ҳамда улардаги  мавжуд масала ва  ижтимоий эҳтиёжларига ечим топишдан, уларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Миллий гвардия Тошкент вилояти  бўйича бошқарма бошлиғи ва Чирчиқ ҳарбий прокурорининг “Сайёр қабули” ҳам ўтказилди. Ишлаш истагида бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бўш иш ўринларини таклиф этиш ва ишга жойлаштириш масалалари юзасидан “Меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди. Шу билан бирга, тиббий кўрик ва “Китоблар ярмаркаси” ҳам келганларга фойдали бўлди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда