Август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Тошкент вилоятида фаолият юритаётган моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилот вакиллари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади. Байрамда вилоят ҳокими қурувчиларнинг ўтган йиллардаги ютуқларига алоҳида тўхталди. 

Хусусан, сўнгги 3 йилда ҳудудда 1 минг 620 километр йўл, 564 километр ичимлик суви, 102 та сув иншооти, 1 минг 700 километр электр тармоғи, 343 та трансформатор ўрнатилди. Жойлардаги 264 та маҳалланинг инфратузилмаси яхшиланди. 2024-2025-йиллар давомида 10 минг 519 та хонадонли 206 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, 42 та мактабгача таълим ташкилоти, 42 та умумтаълим мактаби, 16 та соғлиқни сақлаш, 5 та спорт, 47 та бошқа ижтимоий соҳа объектлари янгидан қурилди. 

Тадбирда қурилиш соҳаси ривожига, вилоятнинг янги қиёфасини барпо этишга қўшган салмоқли ҳиссаси, самарали ва фидокорона меҳнатлари ҳамда Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

*** 

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамкорлигида “Камбағаллик реестри”га киритилган оилалар фарзандлари Бўстонлиқ туманидаги ёзги дам олиш оромгоҳларига юборилди. 500 нафардан ортиқ бола ҳордиқ чиқараётган ушбу оромгоҳларда улар учун ранг-баранг дастурлар ташкил этилган. 

Ёзги таътилни мароқли ўтказиш мақсадида санъат, маданият ва адабиётга оид машғулотлар ҳам ўтказилмоқда. – Оромгоҳда янги дўстлар орттирдим, тоғнинг сўлим ҳавоси менга жуда ёқди. Бу ерда нафақат ҳордиқ чиқаряпман, балки билимларимни ҳам мустаҳкамлаяпман, – дейди Диёра Анорбоева. 

*** 

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан “Долзарб 90 кун”лик лойиҳаси доирасида “Турон” мактаб театри Республика мусобақасининг ҳудудий босқичи ташкил этилди. Мазкур танловнинг 28-31-июль кунлари таълим муассасаларида саралаш босқичлари бўлиб ўтган эди. Унда қатнашган 851 та жамоаларда 6 минг 808 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинди. 

Вилоят босқичи олдидан яна бир бор жамоаларни саралаш мақсадида минтақа босқичи ўтказилиб, унда 22 та жамоаларда 176 нафар ўқувчи-ёшлар беллашди. Қизғин кечган сўнгги босқичда Нурафшон шаҳридаги 48-сонли, Зангиота туманидаги 14-сонли, Чирчиқ шаҳардаги 2-сонли ва Пискент туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби жамоалари ғалаба қозониб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда