-

Шу кунларда Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтаётган “23- KITF 2025” халқаро туризм кўргазмасида Тошкент вилояти делегацияси ҳам муносиб иштирок этмоқда. Ушбу нуфузли тадбир доирасида делегация аъзолари хорижий давлатларнинг туризм компаниялари, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар билан учрашувлар ўтказиб, самарали музокаралар олиб бормоқда ва 180 дан зиёд шартномалар имзолашга эришилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг бир қанча йирик шаҳарлари билан икки томонлама меморандум имзолашга келишиб олинди. 

*** 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Навоий” чегара божхона постида ўтказилган назорат тадбирлари давомида қиймати 305 миллион сўмдан зиёд бўлган замонавий смартфонларни ноқонуний равишда мамлакатга олиб киришга уриниш аниқланди. Пиёда кириб келган фуқаронинг хатти-ҳаракатларида шубҳа пайдо бўлгани сабабли “Body Scanner” қурилмаси орқали кўрикдан ўтказилди. 

Шахсий кўрик давомида фуқаронинг танасига яширилган, оғзаки сўровда ҳамда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган 20 дона “iPhone 13 Pro” смартфонлари топилди. Яна бир ҳолатда эса, пост орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг қўл юклари божхона кўрикдан ўтказилганида оғзаки сўровда айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 9 дона смартфонлар борлиги фош этилди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

*** 

Жорий йилнинг 26 апрелидан  25 майга қадар республиканинг барча ҳудудларида, олис ва чекка маҳаллаларда “Соғломлаштириш ойлиги” ўтказилиши режа қилинган. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсад қилинган. 

Хусусан, Қибрай тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникасида республика ва вилоят миқёсидаги тор доирадаги малакали мутахассислари (терапевт, эндокринолог, офтальмолог, уролог, онкогинеколог, хирург, стоматолог, ЭКГ, УТТ, лаборатория текширувлари ва психиатр, фтизиатр, невропатолог) томонидан аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. 

А.Мусаев, ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда