Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасида жорий йил биринчи чораги якунлари муҳокамаси ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга  бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бошқарма бошлиғи О.Бозоров, ҳайъат аъзолари, бошқарма таркибий бўлинмалари раҳбарлари, туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари ҳамда масъул ходимлар қатнашди. 

Таъкидланишича, ўтган уч ой давомида  вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 8,3 триллион сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган. Шу давр мобайнида йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилиниб ходимларнинг масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, иш самарадорлигини ошириш ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

*** 

Тошкент вилоятида 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Пискент туманида байрам тадбири ташкил этилди. Унга соҳада узоқ йиллар давомида сидқидилдан хизмат қилган меҳнат фахрийлари, бугунги кунда самарали фаолият юритиб келаётган соҳа вакиллари ва фаоллар таклиф қилинди. 

Байрамда маданият йўналишининг бир гуруҳ илғор ва жонкуяр ходимлари ҳамда фахрийларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди. 

*** 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постида юртимизга фуқаро бошқарувида кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди. Кўрикда, автоуловнинг салон қисмида ҳайдовчи дам олиш учун мўлжалланган ўриндиқ тепасидаги 6 дона қутида ва ҳайдовчи ўриндиғи остидаги 4 дона қутида жами 250 дона 12 калибрли ов патронлари топилди. 

Яна бир ҳолатда, “Навоий” чегара божхона пости орқали юртимизга пиёда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди. Унинг сумкаси ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган бир дона “Stalker” русумли, 4,5 миллиметр калибрли пневматик тўппонча ва унга мўлжалланган 18 дона газ баллонлари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда