
Ўрта Чирчиқ туманида аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан туман ҳокими Ихтиёр Қосимовнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Унда Халқ қабулхонаси раҳбари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар иштирок этди. Жараёнда фуқароларнинг коммунал соҳадаги муаммолари, уй-жой олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, бола пули, субсидия олиш, пенсия, бандлик, таълим каби мурожаатлари тингланди.

***
Нурафшон шаҳридаги ўйингоҳда “7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни” муносабати билан “Саломатлик сари” шиори остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Спорт бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган марафонда минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Дастлаб узоқ масофада юриш билан бирга, соғломлаштирувчи машғулотлар ҳам бажарилди.
Асосий мақсад аҳоли орасида оммавий спортни кенг ривожлантириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган эътиборни аҳоли ва ёшлар орасида янада оширишдир.


***
“Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Жараёнда иштирокчиларнинг касбий билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Ушбу босқичда ғолибликни қўлга киритган ижтимоий ходимлар ҳамда ижтимоий ходим ассистентлари тантанали равишда тақдирланди.
Ғолибларга дипломларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов топширди ҳамда танловнинг Республика босқичида муваффақият ва зафарлар тилади.


А.Мусаев, ЎзА