Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳамда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси доирасида ташриф буюрган Парламентлараро иттифоқ раиси, Танзания парламенти аъзоси Тулия Аксон билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон халқаро алоқаларни, жумладан Африка қитъаси давлатлари билан муносабатларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

У давлатимиз раҳбари раҳнамолигида олиб борилаётган очиқлик сиёсати халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва шаҳарлараро шериклик учун мустаҳкам пойдевор яратишга хизмат қилаётганини алоҳида қайд этди.

Ўз навбатида, Тулия Аксон Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат, шаҳар инфратузилмаси ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Инсон қадри ва унга ғамхўрлик қилишнинг ноёб намунаси сифатида маҳалла институтининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Томонлар Тошкент ва Танзания шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини, шунингдек, гуманитар, таълим, туризм ва шаҳарларни барқарор ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида мулоқотни давом эттириш ва потенциал ҳамкорлик йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Гулноза Бобоева,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент – Танзания: янги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди