Тошкент шаҳар Планетарийси пойтахтимиздаги болалар ташриф буюрадиган илмий-маданий қимматга эга ноёб масканлардан бири ҳисобланади. Унинг ҳудудида юзлаб кўп йиллик манзарали дарахтлар бор.

Ушбу Планетарийнинг “Тошкент инвест компанияси” АЖга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб берилишига оид тарқалган хабарлар жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Одилжон Иминов ушбу масала юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиш ва асослантирилган тушунтириш беришни сўраб, Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Умурзоқовга депутатлик сўрови юборди.

“Мазкур объектнинг маданият бошқармасидан бошқа шахсга ўтказилиши ҳамда тижорат мақсадларида фойдаланилиши болаларнинг севимли масканидан айрилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, кўп йиллик дов-дарахтлар ҳам хавф остида қолиш эҳтимоли бор”, дейилади сўровда.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Тошкент Планетарийсининг янги биноси 2003 йилда очилган бўлиб, ушбу ҳудуддаги қадимий бинолар фонида алоҳида ажралиб туради. Миллий меъморчилик анъаналари асосида яратилган бинонинг усти гумбаз билан қопланган. Ушбу маскан мактаб ёшидаги болалар орасида илм-фанни оммалаштиришда, коинот ва осмон жисмлари ҳақида кўргазмали машғулотлар ўтказишда муҳим ўрин тутади. Мунтазам равишда юлдузли осмон ҳақида маърузалар билан экскурциялар ташкил этилади.

Планетарий ичида кўргазма заллари, замонавий ускуналар ёрдамида юлдузли осмон ва космоснинг мўъжизаларини кўрсатадиган сеанслар мавжуд.

Ушбу илмий-маданий қимматга эга масканни сақлаб қолиш ва ёш авлод таълими йўлида самарали фойдаланишда мазкур депутатлик сўровининг аҳамияти муҳим.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент Планетарийсидан тижорат мақсадларида фойдаланмаслик керак