Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори Тошкент шаҳрида электр ва иссиқлик энергетикаси соҳасини ислоҳ қилиш учун жиддий қадам бўлади.

Тизимга илғор хорижий тажрибани қўллаш, соҳа объектларини реконструкция қилиш орқали иссиқлик ва электр энергияси таъминоти яхшиланади.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент иссиқлик маркази” давлат унитар корхонаси давлат тасарруфидан чиқарилиб, масъулияти чекланган жамиятга айлантирилади. 

Ушбу Жамият “Тошкент иссиқлик маркази” давлат унитар корхонасининг шартнома ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

“Иссиклик электр станциялари” акциядорлик жамиятига Тошкент шаҳрида аҳолига ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун ўз вақтида сифатли иссиқлик энергиясини узатиш вазифаси юклатилади. 

Жамият нвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик асосида қозонхоналарни босқичма-босқич реконструкция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва 2023 йил 1 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги 2023 йил 1 апрелга қадар республикадаги иссиқлик марказлари фаолиятини ўрганиб чиқиб, иссиқлик марказларини 2023 йил 1 июндан бошлаб босқичма-боскиқ “Иссиқлик электр станциялари” АЖга бериш, иссиқлик узатиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва уларни кейинчалик эксплуатация қилиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент иссиқлик маркази” ДУК МЧЖга айлантирилади