Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг май ойида “Тошкент ҳуқуқ баҳори” (“Tashkent Law Spring”) форуми ўтказилади.

Ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган мазкур форум бу йил тўртинчи маротаба ташкил этилмоқда. Форум Марказий Осиёдаги ҳуқуқ ва бизнес соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

“Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар” мавзуида ташкил этиладиган форумда дунёнинг етакчи юристлари, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, олимлар, бизнес вакиллари ва LegalTech экспертлари иштирок этади.

Форумда асосий ва 20 га яқин турли мавзуларда тадбирлар, 4 та мавзуда кўргазма ташкил этилади. Жумладан, Бутунжаҳон интеллектуал мулк кунининг 25 йиллиги, БМТнинг 80 йиллигига бағишланган экспозициялар, илк марта Халқаро ёшлар юридик форуми – ёш ҳуқуқшунослар учун мулоқот ва ривожланиш майдони, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ва юқори технологияларга оид тақдимотлар ташкил этилади.

Сессияларда рақамли ҳуқуқ, интеллектуал мулк, электрон ҳукумат, нотариат, LegalTech, медиация, суд экспертизаси, киберхавфсизлик ва бошқа мавзулар кўриб чиқилади.

Форум доирасида рақамли ҳуқуқий сиёсат ва сунъий интеллект, электрон ҳукумат ва давлат хизматлари, метаолам ҳуқуқи, юридик таълимда рақамли трансформация, LegalTech ва рақамли нотариат, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, онлайн медиация вa арбитраж, суд экспертизасида технологиялар вa бошқа мавзулар эътибор марказида бўлади.

Халқаро тадбирда 50 дан зиёд давлатнинг адлия вазирлари, халқаро ташкилотлар, LegalTech етакчилари билан мулоқот ўтказилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент ҳуқуқ баҳори” халқаро юридик форуми бўлиб ўтади