Бугун, 26 апрель куни пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича ўтаётган жаҳон кубогининг учинчи босқич мусобақалари дастлабки совриндорлари аниқланади.

Кун давомида 20 дан зиёд давлатдан келган маҳоратли гимнастикачилар мусобақанинг турли йўналишларидаги яккалик ва жамоавий баҳсларда ўз омадини синовдан ўтказишади.

Кеча Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси мутасаддилари, Халқаро гимнастика федерацияси мутахассислари Тошкент жаҳон гимнастикаси бўйича нуфузли мусобақалар марказига айланиб бораётганини эътироф этишди.

Чемпионатда жаҳон ва қитъа чемпионлари, Олимпия ўйинларининг совриндорлари бўлган номдор спортчилар қатнашаётгани унинг даражаси не чоғли юқори эканини англатади.

Бугун кун давомидаги беллашувларда маҳоратли спортчиларимиз Тахмина Икромова, Анастасия Саранцева, Мумтозабону Исхоқзода, Иродахон Содиқова, Эвелина Аталянц, Амалия Мамедова, Аделя Файзулина, Мафтуна Зоирова яккалик ва гуруҳ машқларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мусобақа 27 апрелга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент дунёга бадиий гимнастика жозибасини намойиш этмоқда