Тошкент давлат транспорт университетида “Илғор муҳандислик мактаби”, замонавий ўқув полигони, вагон хўжалигига ихтисослашган 2 та ўқув хонаси, 2 та 400 ўринли “Бренд” аудитория фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда профессор-ўқитувчилар, талабалар, темир йўл мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси З.Нарзуллаев ушбу марказда амалий кўникмаларини оширган талабалар келажакда соҳа ривожига ҳисса қўшадиган мутахассислар бўлиб етишишини таъкидлади.

Қайд этилганидек, мазкур марказ муҳандислик-таълим жараёнларини илғор халқаро стандартлар асосида ташкил этишга хизмат қилади. Талабалар илғор технологияларни чуқур ўрганиш, замонавий лабораторияларда амалий машғулотлар ўтказиш, соҳа мутахассислари билан илмий изланишлар олиб бориш имкониятига эга бўлади.

Мактаб таркибида 6 та замонавий лаборатория мавжуд. Университет ҳудудида ташкил этилган янги ўқув полигони орқали талабалар транспорт воситаларининг тузилиши, ҳаракат таркибининг носоз қисмларини аниқлаш, диагностика қилиш ва таъмирлаш жараёнларини бевосита амалиётда ўрганади.

Таълим жараёнини такомиллаштириш мақсадида икки йирик аудитория замонавийлаштирилди. Улар интерфаол доскалар, мултимедиа воситалари, аудио-визуал технологиялар билан тўлиқ жиҳозланган.  

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда Тошкент давлат транспорт университети ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ўртасидаги стратегик ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилиб, турли йўналишларда изчил ривожланмоқда. Мазкур ҳамкорлик нафақат ўқув жараёнини модернизациялаш, балки илмий-тадқиқот фаолияти, технологик янгиликлар ва саноат амалиётини уйғунлаштириш борасида ҳам сезиларли натижаларни берди.

Айниқса, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан эълон қилинган 5 та йирик илмий-лойиҳада айнан Транспорт университети профессор-ўқитувчиларининг ғолибликни қўлга киритгани олийгоҳ салоҳияти ва илмий-инновацион имкониятларининг яққол ифодасидир. Ушбу лойиҳалар доирасида илғор технологияларни ишлаб чиқиш, транспорт тизимларини модернизация қилиш ва хавфсизликни оширишга қаратилган қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Бу муваффақиятлар илм-фан, технология ва инновациялар ўзаро уйғунлашиб, реал соҳа муаммоларини ҳал этишга хизмат қилаётганидан далолат беради.

Шунингдек, университет олимлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар, айни пайтда ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этилмоқда ёки синовдан ўтказилмоқда.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан иқтидорли ва ташаббускор талабаларга мўлжалланган махсус “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раиси стипендияси жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Ушбу ташаббус орқали ўзининг салоҳиятини намоён қилган талабалар моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.

Тадбир давомида иштирокчилар “Илғор муҳандислик мактаби”да яратилган шароитлар, янгиланган ўқув полигони, Вагонлар ва вагон хўжалиги кафедрасига қарашли замонавий аудиториялар билан танишди.

Мазкур ислоҳотлар доирасида университет инфратузилмаси тубдан такомиллаштирилиб, соҳада халқаро миқёсда рақобатбардош муҳандис ва мутахассислар тайёрланади.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент давлат транспорт университетида “Илғор муҳандислик мактаби” очилди