Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 майдаги “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, республика транспорт соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув жараёнига инновацион шакл ва методларни жорий этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва илмий салоҳиятни ошириш каби қатор устувор вазифалар белгиланган.

Ушбу талаблар асосида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташаббуси билан Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялар факультети негизида Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди.

Мана орадан тўрт йил ўтди. Хўш, бугунги кунда мазкур олийгоҳда таълим жараёнлари қандай ташкил этилган? У ерда қанча талаба таҳсил олмоқда? Университетда маънавий-маърифий ишлар қандай йўлга қўйилган? Ҳозирги давр талабаларига таълим бериш жараёнларида профессор-ўқитувчилардан нималар талаб қилинади?

Мазкур саволларга жавоб олиш мақсадида биз университет масъуллари ва ўқитувчилар билан суҳбатлашдик.

Абдулазиз Ғуломов – Тошкент давлат транспорт университети проректори:

– Университетимиз  Президентимизнинг 2020 йил 4 майдаги қарорига асосан ташкил этилган. Автомобиль, йўл ва авиация транспорти йўналишлари бирлаштирилиб, Тошкент давлат транспорт университети шакллантирилди. Бирлашган пайтда университетда тахминан 8 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, ҳозир уларнинг сони 21 минг нафардан зиёддир. 

Шундан 9 минг нафар талаба кундузги таълимда, 11 минг нафардан ортиғи сиртқи таълимда ўқийди. Бундан ташқари, масофавий таълимда 1 минг нафар ва магистратура босқичида 300 нафардан зиёд талаба мавжуд. Шунингдек, олий таълимдан кейинги босқичда докторантлар ва мустақил изланувчилар таҳсил олмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил 20 июнь куни муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий ўқув йилидан бошлаб Топ-300 рейтингидаги университетларнинг ўқув дастурлари тўлиқ таҳлил қилинди. Ушбу таҳлил асосида тахминан 170 та  янги фан жорий этилди ва 40 дан ортиқ бакалавриат ҳамда магистратура йўналишлари такомиллаштирилди.

Университетда янги лабораториялар ташкил этилиб, мавжудлари янгиланди. Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банки маблағлари, шунингдек, транспорт корхоналари ва давлат қўмиталари кўмаги билан лабораториялар замонавий жиҳозлар билан таъминланди. 

Бугунги кунда университетимиз 250 дан ортиқ халқаро олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик ўрнатган. Масалан, учувчилар тайёрлаш йўналишида Корея Республикаси билан қўшма таълим дастури йўлга қўйилди. Унга кўра, талабалар бир йил Ўзбекистонда, икки йил Кореяда таҳсил олади. Кейинчалик мазкур йўналишни янада кенгайтириш ниятидамиз.

Шунингдек, талабалар Япония, Германия ва Хитойда амалиёт ўтаяпти. Логистика йўналишида эса Хитойда 15 нафар талабамиз грант асосида таҳсил олади. Университетимизга 60 нафардан ортиқ хорижий профессор-ўқитувчи жалб қилинган бўлса, 40 нафардан зиёд хорижий талаба таълим олмоқда.

Тошкент давлат транспорт университети замонавий таълим тизими асосида транспорт соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлашни изчил давом эттирмоқда.

Дилфуза Эшмаматова – Тошкент давлат транспорт университети Олий математика кафедраси мудири, физика-математика фанлари доктори:

–Университетдаги барча таълим йўналишлари учун математика ва математик моделлаштириш фанлари бўйича дарслар ўтилади. Ҳозирги кунда кафедрамизда 36 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда, илмий салоҳият эса 48 фоизни ташкил этади.

Кафедрамиз таркибида математиканинг турли соҳалари бўйича малакали олимлар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, дифференциал тенгламалар бўйича Турсунбой Йўлдошев ва Акрам Бегматов, геометрия бўйича Абдулазиз Ортиқбоев каби устозлар дарс беради.

Шунингдек, кафедрада математик инженеринг, математик иқтисодиёт, амалий математика, механика ва математик моделлаштириш бўйича тўртта бакалавриат йўналиши очилган. 

 Ушбу соҳа олимлари университетнинг 15 минг нафарга яқин талабасига математика фанларидан дарс беради. Шу билан бирга, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида қатор тўгараклар ташкил этилган. Масалан, инглиз тилида математика тўгараклари ўқитувчиларимиз томонидан олиб борилади.

Ҳар сешанба куни кафедрамизда илмий семинарлар ўтказилади. Семинарларда профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар ўз илмий ишларини тақдим этади. Халқаро ҳамкорлик доирасида кафедрамиз Малайзиянинг Мара технология университети ва Утара университети, Беларусь давлат университети, шунингдек, Москва давлат университети билан яқин алоқалар ўрнатган.

2024/2025 ўқув йилида кафедрамиздан тўрт нафар тадқиқотчи физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилишга тайёрланмоқда. Улардан бири яқинда илмий ишини семинарда муваффақиятли тақдим этди. Бу орқали кафедрамизнинг илмий салоҳияти янада ортиши кутилмоқда.

Санжар Ҳамидов – Тошкент давлат транспорт университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:

– Мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Бизнинг университетимиз мисолида айтадиган бўлсак, бу йўналишда кўплаб масъуллар фаолият юритади. Яқинда жорий қилинган янги тизимлардан бири – тьюторлик тизими ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бу тизимни таълим-тарбиянинг яқин кўмакчиси сифатида баҳолаш мумкин. Тьюторлар ҳар бир талаба билан ҳам ота, ҳам онадек яқин ишлайдиган шахс сифатида фаолият юритади.

Ёшларнинг таълим олиши билан бирга, уларнинг маънавиятини юксалтириш ва спортга қизиқишини ошириш устувор вазифаларимиздан ҳисобланади. Масалан, талабаларнинг санъатга бўлган қизиқишини ривожлантириш мақсадида ҳаваскор театр жамоалари ташкил этилган. Китобхонлик танловлари, "Зукко китобхон", "Беш ташаббус олимпиадаси", "Универсиада" каби лойиҳалар талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган.

Университетимизда спорт тўгараклари ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бу нафақат ёшларни соғломлаштиришга, балки республика миқёсидаги мусобақалар учун терма жамоаларни шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

Таъкидлаганимдек, олий даргоҳимизда "Ёшлик" театр жамоаси фаолият юритади. Бу эса талабаларнинг актёрлик қобилиятини ривожлантириш учун ажойиб имкониятдир.

<iframe width="789" height="444" src="https://www.youtube.com/embed/6rXF6rP3oYo" title="Toshkent davlat transport universiteti: taʼlim, ilmiy salohiyat va xalqaro hamkorlik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан олий таълим муассасаларида машҳур адиб ва шоирларнинг ижоди тарғиб қилиниши йўлга қўйилган. Бизнинг университетимизда Мақсуд Шайхзоданинг ҳаёти ва ижоди кенг тарғиб қилинмоқда. Шу муносабат билан ёшлар учун махсус стипендиялар жорий қилинган бўлиб, бу давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган. Ҳар йили 8 нафар талабага ушбу стипендия топширилади. Танлов жараёнида энг муносиб номзодлар сараланиб, уларнинг ижодий ишлари пухта баҳоланади.

Қисқача айтганда, университетимиз ёшларнинг ҳар томонлама ривожланишига хизмат қиладиган кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Насиба Зиёдуллаева,

Дониёр Ёқубов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент давлат транспорт университети: таълим, илмий салоҳият ва халқаро ҳамкорлик (+видео)