Бугун Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг охирги куни. Ушбу халқаро йиғин 150 йиллик тарихида глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш учун муҳим майдонга айланди.

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган мазкур анжуманда делегатлар учун барча имконият, шарт-шароит муҳайё этилди. Жумладан, конференция заллари энг замонавий технология воситалари билан жиҳозланиб, иштирокчиларга фикрларини осон ифода этиш, ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашиш, мунозара олиб бориш имконини яратган. Қолаверса, шаҳримизнинг замонавий инфратузилмаси, халқимизнинг одатий ва анъанавий меҳмондўстлиги мехмонларда илиқ таассурот қолдирмоқда.

Хорижий делегатлар Тошкентнинг маданияти ва тарихи, маҳаллий анъана ва урф-одатларимиз билан танишув жараёни ўзлари учун унутилмас воқеа эканини эътироф этмоқда.

Дипломат ва сиёсатчилар учун фойдали, қулай платформа сифатида халқаро алоқалар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблияси, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга ҳам муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JoJxWn8cdho" title="Toshkent anjumani xorijliklarda iliq taassurot qoldirmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент анжумани хорижликларда илиқ таассурот қолдирмоқда (+видео)