Ўтган ҳафта АҚШда бўлиб ўтган бир воқеа кўпчиликнинг эътиборини тортди. Флорида соҳили яқинида қайиқ билан тўқнашув оқибатида оғир жароҳат олган 137 килограммлик тошбақа яна Атлантика океанига қўйиб юборилди. Қайиқ ва жонивор тўқнашуви воқеаси маҳаллий табиат муҳофазаси идоралари ва денгиз биологлари эътиборини тортиб, зудлик билан қутқарув ишлари амалга оширилган. Махсус ветеринар назорати остида марказга олиб келинган жонивор энди бир неча ҳафта давомида парвариш қилинади. Даволаш жараёнида нафақат жароҳат тузалади, балки меъёрида овқатланиш ва ҳаракатланиш қобилияти ҳам тикланади.

Пеннивайз исми билан атала бошлаган бу тошбақани табиатга қайтариш жараёни ўзига хос маросимга айланиб кетди. Журналистлар айни ҳодиса маҳаллий аҳоли ва табиатни муҳофаза қилиш фаоллари учун илҳом манбаи бўлди, деб ёзишди. Хуллас, Флорида ўтган ҳафта жуда муҳим воқеанинг гувоҳига айланди. Яъни, шу тариқа америкаликларнинг тўрт оёқли дўстлар ва табиат оламига меҳри, саховати яққол намоён бўлди.

Энди эътиборингизни дунёнинг бошқа бир бурчаги– Яқин Шарққа қаратамиз.

Шанба куни Ғазода юз берган отишма туфайли камида 18 фаластинлик ҳалок бўлгани айтиляпти. Маҳаллий манбалар ҳалок бўлганлардан камида саккиз нафари озиқ-овқат излаётган бегуноҳ инсонлар эканини таъкидламоқда.

Ҳозирги шароитда секторга озиқ-овқат асосан ҳаво орқали келяпти. Сўнгги кунларда Иордания бошчилигида яна уч давлат – Германия, Франция ва Испания контейнерга жойланган озиқ-овқат ва тиббий воситаларни осмондан туширмоқда. Исроил қўйган чеклов сабаб қуруқликдан кўмак олиб боришнинг иложи бўлмаяпти. Франция Президенти Эммануэль Макрон бир неча тонна озиқ-овқат ташлангани ва бундай амалиёт давом этишини айтди. Испания 24 парашют билан 12 тонна зарур маҳсулот юборганини билдирди. Германия эса 14 тонна юк етказган. Италия ва Нидерландия ҳам келгуси ҳафта жараёнга қўшилишини маълум қилди.

Нидерландия ташқи ишлар вазири мамлакат парламентида сўзга чиқиб, шундай деди:

– Биз Исроил томонидан узлуксиз равишда қуруқлик орқали гуманитар ёрдам таъминланишини кутамиз. Ғазодаги гуманитар фалокатга барҳам бериш керак.

Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни ҳарбийларга “оғир аҳволдаги Ғазо аҳолисига зарур юкни ҳаво орқали етказиш” учун рухсат берилганини маълум қилди.

Барибир, Ғазода очарчилик авж олмоқда, чунки Исроил ҳукумати 2025 йил март ойидан бошлаб икки ярим ой давомида ҳудудга озиқ-овқат ва бошқа турдаги товарлар олиб кирилишига тўлиқ тақиқ қўйган. Сўнгги кунларда ёрдам оқими ҳаво орқали қисман тикланган бўлса-да, бу ҳажм сектор  аҳолиси эҳтиёжини қондириш учун етарли эмас. Вазият кун сайин оғирлашмоқда. Бир томонда қуролли тўқнашув давом этаркан, иккинчи томонда оддий аҳоли учун озиқ-овқат танқислиги авжига чиққан.

Ҳар ҳолда Халқаро ҳамжамиятнинг гуманитар ёрдами умид уйғотмоқда. Бинобарин,мутахассислар кўрилаётган чора узоқ муддатли ечим эмаслигини уқтирмоқда. Исроилдан қуруқлик йўли орқали гуманитар ёрдамга рухсат бериш, жаҳон ҳамжамиятидан эса мураккаб вазиятни юмшатиш учун қатъий дипломатик саъй-ҳаракат кутилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pg8XYgSns1M" title="Toshbaqa voqeasi yoki G‘azo" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошбақа воқеаси ёки Ғазо (+видео)