Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионатида Тўрабек Ҳабибуллаев кумуш медалга сазовор бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак жаҳон чемпионатининг -92 кг. вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсини россиялик Муслим Гажимагомедов билан жанг қилди ва кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг мусобақадаги сўнгги боксчимиз +92 кг. вазнда Арман Маханов олтин медаль учун ўтадиган баҳсда Давид Суров (Россия) билан жанг қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА