Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. 30 июнь — Ёшлар куни деб эълон қилинди. Турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи ёшларимизни рағбатлантириб бориш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида, энг муҳими ёшлар орасида жиноятчилик даражаси сезиларли камайиб, уларни ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича тизимли натижаларга эришилмоқда.

– Келажак авлоднинг тақдири билан боғлиқ бўлган ёшлар жиноятчилиги ҳамиша долзарб аҳамият касб этиб келади, – деди  Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи Акмал Алимов. – Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ёшлар жиноятчилигига асосан носоғлом муҳитда вояга етган, ота-оналар назоратисиз қолган қатлам вакиллари қўл уришади. Уларнинг ўз вақтини бесамар ўтказиши, қаровсизлиги охир-оқибат турли салбий иллатлар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатимизда ушбу муаммонинг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани натижасида ёшлар жиноятчилиги билан боғлиқ кўрсаткичлар йилдан-йилга яхшиланмоқда.  

Хусусан, жорий йилда оғир тоифадаги 52 мингга яқин ёш ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига бириктирилиб, индивидуал ишлаш натижасида 32 минг нафардан ортиғи соғлом ҳаёт тарзига қайтарилди.

Мудофаа, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар, прокуратура ва адлия тизимлари ёшларни оталиққа олиб, уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишига ёрдам берди.

Масъуллар ташаббуси билан 6 мингдан ортиқ ёш пробация ва профилактика ҳисобидан чиқарилди. Минглаб ўқувчилар таълимга қайтарилди ва юзлаб ёш оилалар ажримининг олди олинди.

Шунингдек, 651 нафар ёш гиёҳвандлик ва ёт ғоялардан қайтарилиб, ватанпарварлик тарғиботи орқали ўз йўлини топишга ёрдам берилди.

“Ижтимоий профилактика” тизими йўлга қўйилиб, 150 мингга яқин ёш етакчиларга бириктирилди ва уларнинг аксарияти билан соғломлаштириш чоралари кўрилди. Натижада 2025 йилнинг 9 ойида ёшлар жиноятчилиги 16,6 фоизга камайиб, 4 минг 24 та маҳалла ёшлар жиноятчилигидан холи ҳудудга айланди.

Ушбу рақамлар ёшларни жазолаш эмас, балки тушунтириш, қўллаб-қувватлаш ва имконият яратиш орқали тўғри йўлга солиш кераклигини кўрсатади.

Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олишда энг самарали йўл, бу ҳамкорликда чора-тадбирларни амалга ошириш ва замонавий тажрибалар асосида мустаҳкамлаб бориш.

Мамлакатимизда ҳам ҳамкорлик доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилаётгани, жиноятнинг оқибатлари ҳақида тушунтирув ишлари олиб борилаётгани ва энг муҳими, муаммоли ёшлар аниқланиб, уларга зарур ижтимоий ёрдам кўрсатилаётгани  таҳсинга лойиқ.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўққиз ойда ёшлар жиноятчилиги 16,6 фоизга камайди