Тошкент вилоятида тўқимачилик ҳамда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси раҳбари А.Абдураҳмонов иштирок этди. У вилоятдаги етакчи тўқимачилик корхоналари фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспорт имкониятларини ўрганди.
Хусусан, “LIMAX GOLD TEXTILE” МЧЖ XK, “VINTAGE DENIM” МЧЖ ҳамда “ELEGANT GARMENT TEXTILE” МЧЖ XK корхоналарида ўтказилган учрашувларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳияти, тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имтиёзлар ҳамда халқаро стандартларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида иштирокчиларга маҳсулотларни АҚШ ва Европа мамлакатларига экспорт қилиш ҳажмини ошириш, халқаро бозорларда рақобатбардошликни таъминлаш йўналишида батафсил тушунчалар берилди.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА