ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Хонтепа маҳалласида 537 та хонадоннинг кўпи гул етиштириш билан шуғулланади. Қайси хонадонга кирманг, мўъжаз томорқада ранг-баранг гулларни кўриб, кўзингиз қувонади, кўнглингиз ёришиб кетади.
25 йилдан буён томорқа деҳқончилигидан даромад топиб келаётган Нурмуҳаммад Қўлдошев 8 сотих ерда ҳар мавсумда турли гул кўчатларини етиштириб, маҳаллий ва қўшни вилоят бозорларига чиқаради. Қиш ойларида ҳам иш тўхтамайди – уруғ, кўчат ва гулларни етказиб бериш давом этади.
— Гулчилик меҳр ва сабр талаб қилади, - дейди маҳалладаги яна бир тажрибали гулчи Мухтасархон Қўлдошева. — Бу завқли иш билан шуғуллансам, руҳан ором оламан. Бир мавсумда 50 миллион сўмгача соф даромад қилдик. Менга ўхшаб гулдан баракали даромад топиб, рўзғори тўкин, ҳаёти фаровон ҳамқишлоқларимиз жуда кўп. Ва улар билан доимо тажриба алмашиб, янги гул навларини кўпайтириш, дунёнинг турли нуқталаридан келтирилган ноёб гулларни маҳаллийлаштириш устида ишлаймиз.
[gallery-22884]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА