Президент топшириғи амалда

Ҳозирда аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиши тўкин ва фаровон турмушни таъминлашнинг бирламчи восита бўлмоқда. Мева-сабзавот етиштириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш эса даромад манбаи бўлибгина қолмай, соф муҳитда яшаш имконини ҳам беради. 

Шу кунларда Тошкент вилоятида Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги “Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги фармойишига асосан самарали ишлар қилинмоқда. 

Жойлардаги ҳар бир маҳаллаларга етакчи тадбиркорларни бириктириш орқали аҳоли томорқаларида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” ҳамда ижара ерларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида сердаромад экинлар экилмоқда. Биргина Ўрта Чирчиқ туманида ҳам бу борада жадал саъй-ҳаракатлар бошланган. Ҳудуддаги “Тинчлик” МФЙдаги 30 гектар ер майдони ёшларга 30 йилга ижара асосида ажратилган. Ҳозирда 50 нафар ижарачи ёш деҳқонлар карам экинини парваришламоқда. 

[gallery-22979]

– Туманимизда ишсизликка барҳам бериляпти. Ҳудудимизнинг иқлим шароитидан келиб чиқсак сабзавот маҳсулотлари етиштиришда катта тажрибага эгамиз. Шу туфайли танланган ер майдонида брокколи навли карам етиштиришга киришдик. Ҳозирда 1 гектар майдонга 40 минг туп кўчат экилган. Ундан мавсумда 17 тонна ҳосил олинади. Даланинг ўзида тадбиркорлар ва деҳқонлар ўзаро ҳосилни сотиб олиш бўйича шартнома қилинган. Бу карам тури 60 кунда тайёр бўлади. Ундан сўнг бўшаган ерга гулкарам кўчатларини экамиз, – дейди Ўрта Чирчиқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Сардор Уталов. 

“Уйғур” МФЙ аҳолиси “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида йил бўйи сабзавот етиштириб келади. Ҳозирда 270 та хонадонда иссиқхоналар мавжуд. Ҳоким ёрдамчиси томонидан икки йилдан буён Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида бир миллиард сўмга яқин иссиқхоначилик йўналишида кредит маблағлари ажратилган. Ҳар бир оилага ўртача 50 миллион қўшимча даромад олиш манбаи яратилган ва 500 га яқин аҳоли бандлиги таъминланган. 

– Маҳалламиз карамчиликка йўналтирилган, – дейди “Уйғур” МФЙ раиси Воҳид Рамазонов. –Айни пайтда карамни 4 хил нави етиштирилмоқда. Экспортёрлар ўзлари келиб ҳар бир томорқадан ҳосилни олиб кетади. Шу билан бирга, бир килограмм брокколи карами ички бозорда йигирма минг сўмдан сотилмоқда. 

Умуман олганда, мазкур ишларга масъул ташкилот мутахассислари Ўрта Чирчиқ туманидаги 2 минг 909 гектар томорқа ерларидан самарали фойдаланиш чораларини кўрмоқда. Бунда аҳолига бозорда доим харидоргир бўладиган пиёз, саримсоқпиёз, лавлаги, карам ва гулкарам, редиска сингари экинларни экиш, мавжуд узумзор ва боғларда қатор ораларига кичик иссиқхоналар ташкил этиш бўйича тушунтирилиб, яқиндан ёрдам берилмоқда. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/j1HjLwvOrVk" title="Tomorqadagi millionlar: Sifatli sabzavotlarning bozori chaqqon bo‘ladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат, видео), ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқадаги миллионлар: сифатли сабзавотларнинг бозори чаққон (+видео)