Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, актёр Тоҳир Саидов "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони билан тақдирланди.
Тоҳир Саидов театрда саҳналаштирилган 60 дан зиёд спекталларда ранг-баранг образлар яратди. Жумладан: “Уфқ” спектаклида Турсунбой, “Кундузсиз кечалар”да Сезгир, “Бир кошона сирлари”да Сарвар, “Қаллиқ ўйин”да Чоннама, “Қирол Лир”да Масхарабоз, “Гамлет”да Гамлет, “Етти фарёд”да Адолфо, “Шум бола”да Ҳожибобо, “Ўткан кунлар”да Ҳомидбой, “Яраланган оққуш ноласи”да Носир, “Имкон”да Рустамали, “Омон бўлгин, азизм”да Жорж, “Уйқусиз кеча”да Баҳром, “Тортадурман жабримни”да Шотурсун, “Дарахтлар тик туриб жон беради”да Мадрисио, “Олтин қиз”да Қодир, “Оқибат”да Джеймс, “Алишер Навоий”да Мунажжим, “Заминдан олис кетма”да Тўра, “Мирзо Улуғбек”да Бобо кайфий, “Тартюф”да Тартюф, “Ревизор”да Шпекин, “Ўжарлар”да Жандулла, “Келди-ю кетди”да Келдиёр, “Истиқбол сари”да Рамз ака, “Тоғлардек баланд бўл”да Қувондиқ, “Жалолиддин Мангуберди”да Чингизхон, “Садоқат билан... (Офисерлар)”да полковник Мелиев, “Адолат фасли”да Шиғовул, “Юлдузли тунлар”да Пир каби турли характердаги қаҳрамонлар образини маромига етказиб ижро этди.
У театрдаги фаолияти билан бир қаторда фильм ва сериалларда ҳам ўзига хос ижодий фаолиятни амалга оширди. Булардан, “Шайтанат”, “Чархпалак”, “Сардор” сериалларида ҳамда “Суғдиёна”, “Чавандоз”, “18 квадрат” каби фильмларда 100 дан зиёд образларни маҳорат билан яратди. Шунингдек, “Илҳақ”да раис Мавлон, “Ҳаёт афсунлари”да Тохир, “Репетисия”да режиссёр, Баҳодир Янлангтўш”да Абдураҳмон Девонбеги ҳамда “Интиқом” сериалида Мурод, “Тузоқ”, “Муҳаббат либослари 3” каби образларни яратган.
Тоҳир Саидов 2005-йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/3NuSfCsnBYU?si=LCLH6tWVpOxkLGyA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА