Жанубий Африканинг шимолий қисмидаги тоғ йўлида автобус изидан чиқиб, жарликка қулади. Оқибатда камида 42 киши ҳалок бўлди, 49 йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат Транспорт вазирлиги маълум қилган.

Фалокат якшанба куни маҳаллий вақт билан кечки соат 6 атрофида, Преториядан 400 километр шимолда жойлашган Луи Тришардт шаҳри яқинидаги Н1 автомагистралида содир бўлган.

Расмий маълумотга кўра, қурбонлар орасида 7 бола, 17 эркак ва 18 аёл бор. 6 йўловчи оғир, 31 киши жиддий жароҳат билан касалхонага ётқизилган. Ўта оғир аҳволдаги бир бола вертолётда шифохонага етказилган.

Ҳукумат эълон қилган суратда автобус жарлик тубида ағдарилиб ётгани, махсус хизмат ходимлари пастда қолган йўловчиларни излаётгани акс этган. Лимпопо вилояти расмийлари кечгача қутқарув ишлари давом эттирилганини билдирди.

Зимбабве томон йўл олган автобусда ушбу мамлакат ва Малави фуқаролари бўлган. Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқ эмас.

Президент Сирил Рамафоса икки халқ вакилларига ҳамдардлик билдирди:

– Фожиа нафақат бизнинг юртдошларимиз, балки қўшни халқлар қалбига ҳам оғриқ солди. Ҳодиса йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги давомида кузатилгани янада ачинарли.

Ўтган йил ҳам айни ҳудудда шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисада 45 киши ҳалок бўлган. Ботсвана фуқароларини диний йиғинга олиб кетаётган машина йўловчилари орасида фақат 8 ёшли қизгина омон қолган эди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғ йўлидаги фожиа: Жанубий Африкада автобус жарликка қулади