Бугун “CAEx Uzbekistan” халқаро кўргазмалар марказида “Соғлиқни сақлаш– TIHE 2025” 29-Тошкент халқаро кўргазмасининг биринчи кунги тадбирлари бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазма соғлиқни сақлаш соҳасидаги илғор технологиялар, юқори аниқликдаги диагностика ускуналари, замонавий тиббий жиҳозлар ҳамда инновацион ечимларни жамлаган йирик халқаро тадбир ҳисобланади. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур кўргазма Жаҳон кўргазма саноати ассоциацияси (UFI) томонидан расман тан олинган бўлиб, Ўзбекистондаги ягона UFI-аккредитацияга эга тиббий кўргазма саналади. У мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, замонавий тиббиёт ютуқларини жорий этиш, маҳаллий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим платформага айланган. 

Кўргазма 23 мамлакатдан 400 дан зиёд компания ва брендларни бирлаштирди. Улар орасида АҚШ, Германия, Туркия, Япония, Корея Республикаси, Хитой, Италия, Қозоғистон, Россия, Ҳиндистон каби давлатлардан келган етакчи компаниялар бор. Энг фаол иштирок этувчи давлатлар сифатида Хитой (116 компания), Корея (16 компания), Туркия (8 компания), Германия (12 компания) қайд этилмоқда. Шунингдек, маҳаллий компаниялар сони ҳам йил сайин ортиб бормоқда. Бу йил улар умумий иштирокчиларнинг 24 фоизини ташкил этди. 

“TIHE 2025” кўргазмасида диагностика ускуналари (МРТ, КТ, УТТ, рентген аппаратлари), жарроҳлик ва реанимация асбоб-ускуналари, физиотерапия, реабилитация ва лаборатория жиҳозлари, “ақлли” тиббий матраслар, тиббий IT ечимлари ва рақамли соғлиқни сақлаш технологиялари, фармацевтика маҳсулотлари намойиш этилмоқда. 

[gallery-22826]

Хитойнинг  “Шинва” компанияси минтақавий менежери Дильшат Ушуровнинг сўзига кўра, ушбу кўргазмада иштирок этиш ишлаб чиқарувчилар учун катта имкониятлар яратади.

– “Шинва” компанияси 80 йилдан ортиқ тарихга эга. Биз Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бозорида фаол иш олиб борамиз. Ўзбекистон ва Россиядаги йирик фармацевтика корхоналарида бизнинг стерилизатор ҳамда бошқа тиббий жиҳозларимиз кенг қўлланилади. Ҳар йили Тошкент шаҳрида ўтказиладиган халқаро кўргазмада мунтазам иштирок этамиз. Аниқ айтиш мумкинки, мазкур тадбирда қатнашиш ва ишончли ҳамкорларимиз билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш биз учун жуда қимматли. Мақсадимиз эса янги лойиҳаларни муҳокама қилиш, Ўзбекистондаги фаолиятимизни кенгайтириш, ускуналарни тарғиб этиш ва маҳаллий бозорни чуқурроқ ўрганишдан иборат, – деди у.

Шунингдек, кўргазма доирасида “Соғлиқни сақлашда замонавий технологиялар” мавзусида илмий-амалий семинарлар ҳам ўтказилди. Уларда мамлакатимиз ҳамда хорижий давлатлардан келган етакчи мутахассислар иштирок этиб, тажриба алмашди ва янги ечимларни муҳокама қилди. 

Уч кун давом этадиган мазкур “TIHE” кўргазмаси соҳа мутахассислари, шифокорлар, клиника раҳбарлари, инвесторлар, дистрибьюторлар ва дорихона тармоқлари учун ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим мулоқот майдони ҳисобланади. Бу ерда шартномалар имзоланади, янги инвестиция лойиҳалари муҳокама этилади ва юқори технологияли ускуналарнинг харид шартлари кўриб чиқилади. 

Муҳими, “TIHE 2025” халқаро кўргазмаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг жадал ривожланаётганини, мамлакатимизда тиббий инфратузилмани янгилаш, замонавий технологиялар ва инновацион ечимларга асосланган тиббий хизматлар кўламини кенгайтиришга катта эътибор қаратилаётганини яна бир бор намоён этди. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“TIHE 2025” кўргазмаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг жадал ривожланаётганини намоён этмоқда