Хитой Халқ сиёсий маслаҳат Кенгаши қўмитаси раиси ўринбосари, “GX Гонконг” хайрия жамғармаси раиси Лян Чжэньни бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоро Давлат тиббиёт институти ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Илмий маркази Бухоро филиалида бўлди.
Меҳмонларни бошқарма бошлиғи Э.Олтиев ва филиал директори М.Ражабов кутиб олди.

Делегация аъзолари филиал фаолияти билан яқиндан танишди. Уларга давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган тиббий хизматлар кўлами, яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар, татбиқ қилинаётган замонавий даволаш-диагностика усуллари, соҳада эришилаётган ютуқлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.


Учрашувда “GX Гонконг” хайрия жамғармаси билан филиал ўртасида тиббий фаолиятни ривожлантириш учун имтиёзли фойдаланиш, беморлар ҳамда тиббиёт ходимлари учун қулайликлар яратиш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш ва бошқа қатор масалалар хусусида мақсадли келишувларнинг режалари тузилди.
Зариф Комилов, ЎзА